UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  2 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  7 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиядаги халқаро турнирда иштирок этади Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиядаги халқаро турнирда иштирок этади

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 15-25 июль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкил этиладиган халқаро турнирда иштирок этади.
Шу йилнинг сентябрь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 15 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига халқаро турнирда иштирок этиш учун жўнаб кетади. ЎФФ Терма жамоалар берган маълумотга кўра, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар термаси мазкур турнирда 4та учрашув ўтказади.

Александр Мочинов шогирдлари турнирдаги илк учрашувини 17 июль куни Саудия Арабистони U-16 ўсмирлар термасига қарши ўтказса, 20 июль куни Иордания U-16 ўсмирларига қарши ўйнайди. Ўзбекистон U-16 ўсмирлари турнирдаги сўнгги икки ўйинини 22 июль куни Қатар ва 24 июль куни БАА ўсмирларларига қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2-11 июль кунлари Тошкентда йиғин ўтказишган ва ЖАР стадионида Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушган эдилар. Терма жамоалар ўртасидаги илк учрашувда Мочинов шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, ўзаро иккинчи ўйинда Уммон ўсмирлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика