UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   2 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  5 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6

Ўзбекистон терма жамоасини кузатдик + ФОТО Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасини кузатдик + ФОТО

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Хитойга учиб кетмоқда.

Терма жамоамиз 31 август санасида Хитойга қарши сафарда майдонга тушади. Бироз аввал терма жамоамиз "City Palace" меҳмонхонасидан аэропортга етиб борди. Бу йўлда мухлислар футболчиларимизни ўзига ҳос тарзда кузатиб қўйишди. Ва албатта, бу жараён бизнинг обьективимизларимизда ўз аксини топди. Ўзбекистон терма жамоасини меҳмонхонадан аэропортгача кузатиб қўйиш жараёнидан тўлиқ фотогалерея ва видеолавҳани бироздан сўнг сайтимизда томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Самвел Бабаян Хитойга 24 нафар футболчини олиб кетмоқда. Йиғинга чақирилган 27 ўйинчидан Даврон Ҳошимов дисквалификация сабаб Тошкентда қолди, шунингдек Владимир Козак ва Азиз Ғаниевлар ҳам "Чин юрти"га учишмаяпти. Ёдингизда бўлса, 26 август куни сайтимизда - Кимлар Хитойга бормайди? номли мақола чоп этилган эди. Ўшанда айнан юқоридаги уч нафар футболчи бормаслиги тахмин қилинган эди, Тошкентда қоладиганларнинг яна бири Егор Кримец, Жамшид Искандеров ва Сардор Мирзаевлардан бири бўлиши мумкинлиги ёзилган эди. Якунда, Бабаян уларнинг ҳаммасини олиб кетишга қарор қилди. Хитой билан ўйин қайдномасига эса 23 нафар ўйинчи киритилади. Демак, бош мураббий кимдир жароҳат олиб қолиши мумкинлигини ҳисобга олган ёки ўша куни ким яхшироқ ҳолатда бўлса ўша қайдномага киритилади.



Хитойга йўл олган футболчилар:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив” Тошкент), Никита Рибкин (“Қўқон-1912”);

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент);

Ярим ҳимоячилар: Сервер Жепаров (“Истиқлол” Теҳрон, Эрон), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив” Тошкент), Сардор Мирзаев (“Локомотив” Тошкент), Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал-Жазира”, БАА), Марат Бикмаев (“Локомотив” Тошкент).

Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга соат 21:10да учиб кетади. Футболчиларимизга омад ва ғалаба тилаб қоламиз.

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика