UZ

Сўнгги янгиликлар

16:36Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди  2 15:59МЮ футболчиси ўтирган машинага маст ҳайдовчи урилди  1 15:18Ўзбекистон олимпия терма жамоасида Йўлдошев ўрнига бошқа футболчи қайдномага киритилди  14 14:56"Барселона" энди шортларга ҳам реклама ёпиштиради  1 14:50"Барселона" 19 ёшли ҳужумчиси учун "Ал Ҳилол"дан 40 млн. евро сўраяпти  1 13:55Тен Хаг: "МЮ исталган жамоани ютишга қодир"  3 13:20Мурод Тошматов эркин агентга айланди  2 12:45"Сити" ёзда трансферлар амалга оширадими? Пеп жавоб берди  1 12:25Жароҳати сабабли илк ўйинда қайдномага киритилмаган мисрлик футболчи Ўзбекистонга қарши майдонга тушишга тайёр  2 12:07МЮ стандарт вазиятлар учун мураббий сотиб олди  0 12:01"Металлург" аъзоси Мирғиёс Сулаймонов эркин агентга айланди  3 11:50Ўтган йили Тошкентга келган Миср Олимпия термасининг неча нафар футболчиси Париждаги мусобақада иштирок этмоқда?  12 11:34"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Абдураҳмон Исломов  0 11:30Миср олимпия терма жамоаси ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Фараон" юрти вакиллари билан танишамиз  8 11:00«Реал Мадрид» келаси ёзда яна бир юлдуз футболчини текинга сотиб олади  8

Кимлар Хитойга бормайди? Янгиликлар

Кимлар Хитойга бормайди?

Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ўз мақоласида қайси футболчилар якуний 23талик таркибдан тушиб қолиши мумкинлиги ҳақида тўхталди.

Биласиз, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионатида саралаш босқичи доирасидаги Хитой ҳамда Жанубий Кореяга қарши учрашувларга 27 нафар футболчини жалб этганди.

Орада эса кеча Қирғизистон терма жамоасига қарши "ёпиқ" машғулот-назорат ўйини ўтказилди.

Қирғизистон терма жамоаси билан ўйин ФИФА кунларига тўғри келмагани боис, баъзи легионерларимиз, хусусан Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Виталий Денисов ҳамда Фозил Мусаев каби футболчилар бу беллашувда иштирок эта олишмади.

Аҳмедов, Шомуродов, Денисов ва Мусаев душанба куни терма жамоа лагерига келиб қўшилишлари кутилмоқда.

Биздаги маълумотларга кўра, кечаги учрашувда Бабаян 22 нафар футболчиларни майдонга туширди. Биз ўша ўйин ҳақидаги хабарда асосий таркибда майдонга тушган ва захирадан қўшилган футболчиларни ёзгандик.

Қирғизистон билан бўлган "ёпиқ" учрашувда таркибдаги мавжуд футболчилардан фақатгина Никита Рибкин майдонга тушмади. Бабаян кеча қўл остидаги қолган барча ўйинчиларни синаб кўрган.

Тез орада қолган тўрттала легионер футболчиларимиз келишадиган бўлса, унда таркибдаги футболчилар сони яна 27тага етади. Хитой билан бўладиган сафар ўйинига эса 23 нафар футболчи олиб кетилади. 

Хуш, Бабаян кимларни қолдириб кетади?


Биринчи навбатда Даврон Ҳошимов Хитой билан бўладиган учрашувда иштирок этолмаслигини эслатиб ўтмоқчи эдим. Чунки Ҳошимовнинг сариқ карточкалари сони иккитага етган ва ҳимоячи Хитойга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Демак биринчи номзод аниқ ва бу Даврон Ҳошимов бўлади.

Иккинчи номзод ким бўлади? Катта эҳтимол билан бу номзод Азиз Ғаниев бўлиши кутилмоқда. Азиз Ғаниев мунтазам терма жамоа йиғинларига жалб этилади ва доим якуний 23талик рўйхатдан тушиб қолади. Терма жамоамиздаги марказий ярим ҳимоядаги ижрочиларни инобатга оладиган бўлсак, бу нуқтада ҳозирда Ғаниевга эҳтиёж камроқ ва Ғаниев Хитойга бормаслиги мумкин.

Учинчи номзод бу Владимир Козак. Нега Козак? Бабаян Козакни Қирғизистон билан ўйин учун жалб этган. Чунки бу учрашувга қадар Денисов терма жамоа ихтиёрига етиб келолмасди ва шу боисдан ҳам чап қанот ҳимоясига терма жамоа бош мураббийи Козакни чақирганди. Хитойга эса Денисов ва Сайфиев кетиши аниқроқ.

Тўртинчи номзод бироз баҳсли. Ушбу таркибдан Хитойга бормаслиги мумкин бўлган футболчилар ичида Жамшид Искандеров ва Сардор Мирзаев. Лекин бу рўйхатга Егор Кримецни ҳам қўшган бўлардим. Бунинг ўзига хос сабаблари кўп. Биринчидан, Кримец 2017 йилда жами 5та расмий ўйинда майдонга тушган. Уларнинг учтаси терма жамоа сафида ва иккита клуби таркибида. "Бейжинг Гоан"га "Байер"нинг собиқ бош мураббийи Рожер Шмитд тайинланганидан сўнг Егор Кримец Хитойда захирада ўтиришига тўғри келмоқда. Аммо шундай бўлсада, Бабаян терма жамоада мунтазам марказий ҳимоя марказида ўйнатишни ёқтирадиган ушбу ҳимоячини Хитойга олиб кетишига шубҳа йўқ. Аммо охирги маълумотларга кўра, футболчи Хитойга бошқа сабаблар билан ҳам учиб кетмаслиги мумкин. Яъни ҳозирги жисмоний ҳолати тўлиқ ўйинни ўтказишга етмаслиги ёки жароҳати бўлиши мумкин. Бу ҳозирча номаълум. Агарда Кримец билан барчаси жойида бўладиган бўлса, унда Кримец аниқ Хитойга терма жамоа билан бирга учиб кетади.

Ундай бўладиган бўлса, Мирзаев ёки Искандеров таркибдан тушиб қолиши мумкин.


Мирзаев кечаги ўйинда гол ургани Бабаянни фикридан қайтарадиган бўлса, унда Искандеров Тошкентда қолади. Чунки ҳужумчи ортида ҳаракатланадиган футболчилар Жепаров яхши формада. Саша эса ҳозирча ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган бўлсада, Гейнрихнинг терма жамоа муҳити учун муҳим футболчи ва Бабаяннинг "сеҳрли таёқча"си эканлигини инобатга олсак, Гейнрих барибир якуний таркибдан тушиб қолмайди.

Демак тўртинчи номзод бу Искандеров. 

Бабаян жалб этган футболчиларнинг тўлиқ рўйхати:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив” Тошкент), Никита Рибкин (“Қўқон-1912”);

Ҳимоячилар: Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Владимир Козак (“Пахтакор”), Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент), Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”);

Ярим ҳимоячилар: Сервер Жепаров (“Истиқлол” Теҳрон, Эрон), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив” Тошкент), Сардор Мирзаев (“Локомотив” Тошкент), Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал-Жазира”, БАА), Марат Бикмаев (“Локомотив” Тошкент).

Ҳужумчилар: Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).

Тошкентда қолиши эҳтимоли катта футболчилар: Даврон Ҳошимов (дисквалификация), Азиз Ғаниев, Владимир Козак, Жамшид Искандеров/Егор Кримец (тушунарсиз ҳолат, амалиёт ёки жароҳат)

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика