UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  18 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

Ўзбекистон ОТЖ Испаниядаги йиғин доирасида Швейцария клуби билан назорат учрашуви ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон ОТЖ Испаниядаги йиғин доирасида Швейцария клуби билан назорат учрашуви ўтказди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу кунларда Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида ўқув машғулот йиғини ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Любинко Друлович шогирдлари "La Finca" стадионида Швейцариянинг "Делемон" клубига қарши назорат учрашуви ўтказишди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Терма жамоамиз 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, кейин ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.  Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида голларга Ислом Қобилов ва Бобур Абдухолиқовлар муаллифлик қилишди. Ҳисоб тенглашгандан кейин устунлик биз томонга ўтди. Кўп вазиятларда терма жамоамиз аъзолари томонидан уюштирилган хавфли ҳужумлар рақибни шошириб қўйди. Шунингдек, ҳакам томонидан "Делемон" клуби дарвозасига белгиланган пенальтини голга айлантира олмаганимизни ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Эндиликда 21 февраль куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Локомотив Тбилиси" жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади, дея маълумот берди ЎФА матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида келаси йил Тайландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика