

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Индонезияда ўтказилаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финалида Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг чорак финалига йўл олди.
"Оқ бўрилар" ушбу босқичда Франция — Сенегал беллашуви ғолибига қарши майдонга тушади.
Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари айни дамда мусобақа иштирокчилари орасида 90 дақиқа давомида энг кўп масофа босиб ўтган жамоа бўлиб турибди, уларда бу кўрсаткич 133 кмни ташкил этади.



