UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  13 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  11 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  14 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  54 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  433 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Словакияда йиғин ўтказмоқда Янгиликлар

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Словакияда йиғин ўтказмоқда

15 сентябрда бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттираётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Словакияда олиб бормоқда.

Ушбу йиғин 28 август куни бошланди ва 3 сентябргача давом этади. Машғулотлар Словакиянинг Миява шаҳрида олиб бориляпти. Бир ҳафталик йиғин давомида Темур Олимхўжаев шогирдлари Словакия ўсмирлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйинларнинг дастлабкиси 30 август куни ўтказилса, иккинчи ўйин 1 сентябрь кунига режалаштирилган.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 3 сентябрда Словакия йиғинидан қайтиб, бир ҳафта Тошкентда машғулот ўтказади. 9 сентябрь куни мусобақа ўтказиладиган Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрига йўл олади. Турнир олдидан Гоада Австралия ўсмирлари билан ўртоқлик учарашуви ўтказиш бўйича келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичида КХДР, Таиланд ҳамда Яман ўсмирлар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Словакиядаги йиғинда иштирок этаётган Ўзбекистон U-16 таркиби:

Дарвозабонлар:
Жасур Умрзоқов, Абдувоҳид Неъматов

Ҳимоячилар: Мардон Абдуллаев, Шохзамон Хайруллаев, Ихтиёр Холдоров, Ислом Каримов, Муҳаммадали Номозов, Бурхон Ҳасанов, Абубакр Мўйдинов

Ярим ҳимоячилар: Асадбек Собиржонов, Расул Йўлдошев, Остон Ўрунов, Бахромжон Соатов, Ғайрат Азизхўжаев, Абдуғани Камолов

Ҳужумчилар: Дониёр Абдуманнопов, Иброҳим Ғанихонов, Шухрат Неъматов 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика