UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  5 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  1 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  3 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  24 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Сурияга мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Сурияга мағлуб бўлди

Теглар :  Ўзбекистон ОТЖ
БААнинг Дубай шаҳрида ўзининг иккинчи йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғин давомидаги иккинчи назорат учрашувида Сурия олимпия терма жамоасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Сурия олимпия терма жамоасига қарши кечган учрашув тенг курашлар остида ўтди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида эса Сурия олимпиячилари пенальтидан ҳисобни очишди. Қолган дақиқаларда дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва учрашув Сурия олимпия терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Маълмуот ўрнида, йиғин давомидаги илк ўртоқлик учрашувини КХДР терма жамоасига қарши ўтказган ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, Келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида яна икки бир ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Режага кўра, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа 27 декабрь куни Қатар олимпия терма жамоасига қарши ўйнайди.

Ўртоқлик учрашуви.
Дубай, БАА.
23 декбрь.
Ўзбекистон (U23) – Сурия (U23) –0:1
Ўзбекистон U23:
Абдумавлон Абдужалилов, Жавлон Мирабдуллаев, Максимилиан Фомин, Сардор Раҳмонов (Достон Турсунов, 42), Муҳсинжон Убайдуллаев, Жавоҳир Соҳибов (Қувондиқ Рўзиев, 80), Отабек Шукуров, Достон Ҳамдамов (Тимур Ҳакимов, 78),Жамшид Искандеров (с), Игорь Сергеев (Икром Алибоев, 68), Ҳусниддин Ғофуров (Элдор Шомуродов, 46).

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика