UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  1 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  2 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   2 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  2 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4

Ўзбекистон МТЖнинг Швецияга қарши ўйин учун тахминий таркиби Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖнинг Швецияга қарши ўйин учун тахминий таркиби

Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Швецияга қарши халқаро ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бугун Ўзбекистон Швецияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Стокгольмдаги "Frienda Arena Stadium"да ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан 18:00 (маҳаллий вақт билан 15:00)да старт олади.

Олдинроқ, Швеция терма жамоасининг бизга қарши тушадиган асосий таркиби ҳақида хабар берган эдик.

⚡️ Швециянинг Ўзбекистон билан ўйин учун асосий таркиби маълум

Энди Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги беллашув учун тахминий таркибини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвозабон: Элдорбек Суюнов ("Пахтакор")

Машғулотлардан келиб чиқиб бугун Суюновни бошланғич таркибда кутяпман. Элдор терма жамоанинг янги сардори бўлиш учун асосий номзодлар қаторида ҳам бор ва Катанец Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувидаги илк ўйинда айнан "Пахтакор" киперига ишонч билдирса керак.

Альтернативлари: Санжар Қувватов ("Пахтакор") ҳамда Валижон Раҳимов (АГМК)


Ўнг қанот ҳимоячиси: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

Машғулотларда ўнг қанотнинг асосий ҳимоячиси сифатида айнан Алижонов ҳаракат қилиб келмоқда. Мавсум бошидаги ҳолатидан чиқиб кета олган ва яна формага тушиб бораётган Ҳожиакбар терма жамоада ҳам асосий таркибга қайтишга яқин.

Альтернативи: Дилшод Саитов ("Насаф")


Марказий ҳимоячи: Достонбек Турсунов ("Чуцин Лифан", Хитой)

Турсунов марказий ҳимоянинг ўнгроғида ўйинни бошлайди. Катанец илк ўйинида айнан уни туширмоқчидек. Хитой Суперлигаси вакилига ўзимизнинг Суперлига иштирокчиси шерик бўлади...

Альтернативи: Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф")


Марказий ҳимоя: Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор")

Бугун марказий ҳимояда бош жамоада ўйнаш тажрибаси нисбатан камроқ бўлган футболчиларимизни кўрамиз. Катанец иккинчи марказий ҳимоячи сифатида "қалдирғочлар" аъзоси Абдулла Абдуллаевни майдонга тушириши эҳтимоли юқори.

Альтернативи: Ислом Қобилов ("Локомотив")


Чап қанот ҳимоячиси: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор")

Катанец ҳозирча "Пахтакор"нинг қанот ҳимоячилари терма жамоада ҳам асосий таркибда туширмоқчи. Кейинчалик нима бўлиши вақт кўрсатади. Айниқса, айни чап қанотда рақобат жуда кескин кўриниш олади.

Альтернативи: ИброҳимҲалил Йўлдошев


Марказий ярим ҳимоячи: Одил Ҳамробеков ("Пахтакор")

Катанец икки марказий ярим ҳимоячи билан ўйнамоқчи ва улардан бири бугун Ҳамробеков бўлади. Унинг шериги эса легионер...

Альтернативи: Акмал Мозговой ("Насаф")


Марказий ярим ҳимоячи: Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА)

Бугунги кунда энг кучли марказий ярим ҳимоячиларимиз айнан шу икки йигит. Балки, Шукуров - Ҳамробеков тандеми бир неча йиллар терма жамоага хизмат қилар.

Альтернативи: Аброр Исмоилов ("Пахтакор")


Ўнг қанот вингери: Фарруҳ Икромов ("Бунёдкор")

Сречко Катанец ўнг вингер сифатида бугунги ўйинга айнан "Бунёдкор"да етакчиликни қўлига олган Икромовни тайёрлаб келди. Клубидаги ўйини билан терма жамоада асосий таркибда тушиш имконини ҳам қўлга киритиш арафасида.

Альтернативи: Санжар Қодирқулов ("Локомотив")


Чап қанот вингери: Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони)

Бу жойда ортиқча тахминларга ҳожат йўқ. Машарипов терма жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ва бугун ҳам уни бошланғич таркибда кўрамиз.

Альтернативи: Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор")


Ҳужужмчи орти: Ойбек Бозоров ("Насаф")

Словениялик мутахассис ҳужумчи ортида айнан Бозоровни синаб келмоқда. Ҳар икки қанотда ва ҳужумчи ортида ўйнай оладиган Ойбекни бугун "ўнинчи" ўйинчи сифатида кўрамиз.

Альтернативи: Азизбек Аманов ("Локомотив")


Ҳужумчи: Элдор Шомуродов ("Рома", Италия)

Бу жойда ким тушишини тахмин қилиш ҳам худди чап вингер каби узоқ ўйлантирадиган жараён эмас. Шомуродов энг кучли ҳужумчимиз ва у бугун бошланғич таркибда бўлади. Ундан бугун стадионга келадиган ўзбек мухлислари ҳам гол кутишади.

Альтернативи: Игорь Сергеев ("Тобол", Қозоғистон)


Ўзбекистон МТЖнинг Швецияга қарши ўйин учун тахминий таркиби:

Элдорбек Суюнов

Ҳожиакбар Алижонов, Достон Турсунов, Абдулла Абдуллаев, Фарруҳ Сайфиев

Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров

Фарруҳ Икромов, Ойбек Бозоров, Жалолиддин Машарипов

Элдор Шомуродов


Шунингдек, бугун терма жамоани ким сардор сифатида бошлаб тушиши ҳам кўпчиликни қизиқтирмоқда. Машғулотлар ва жамоа ичида энг фаол бўлган футболчиларимиз Жалолиддин Машарипов ҳамда Элдорбек Суюнов. Шу сабаб шахсан ўзим айнан мана шу икки футболчидан бири бугун сардорлик боғичини тақиб тушишини тахмин қиляпман.

Бугунги беллашувда терма жамоамизга омад!

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика