

Терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги сўнгги иккита ўйинини ўтказиш учун 20 август куни Тошкентда йиғилади. Йиғинда иштирок этадиган футболчилар номи 20 августга яқин маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши майдонга тушса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади.



