UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  0 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  14 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  1 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  10 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  2 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  6 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  16

Ўзбекистон Кубоги-2013: Финалдан олдинги матбуот анжумани 24 сентябрь куни бўлиб ўтади Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги-2013: Финалдан олдинги матбуот анжумани 24 сентябрь куни бўлиб ўтади

«Бунёдкор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги - 2013 финал учрашувидан ўйиндан олдинги матбуот анжумани 24 сентябрь, сешанба куни ЎФФ матбуот анжумани залида соат 12:00да бошланади.
25 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон Кубоги - 2013 йилги мавсум финал учрашуви бўлиб ўтади. Бу мавсум финал баҳсида ҳудди ўтган мавсумдаги каби Қаршининг «Насаф» ҳамда Тошкентнинг «Бунёдкор» клублари ўзаро куч синашадилар.

Иккала жамоа бош мураббийлари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани 24 сентябрь, сешанба куни ЎФФ матбуот анжумани залида ўтказилади. Соат 12:00да бошланадиган матбуот анжуманида дастлаб Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ОАВ ҳодимларининг саволларига жавоб берса, матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Қаршининг «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, ташланган қуръага кўра Қаршининг «Насаф» клуби Ўзбекистон Кубоги финалининг расмий мезбони сифатида қайд этилган бўлса, «Бунёдкор» жамоаси меҳмон жамоа сифатида қатнашади. Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви 25 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 18:00га белгиланган.


Финалда ким ғолиб чиқади? Форумда муҳокама қилинг
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика