UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  77 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  9 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  3 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  15 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  20 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  11

"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда? Янгиликлар

"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?

Campionat.asia мухбири Николай Егоричев ўзининг Telegram каналида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг кечаги ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Кеча Вьетнам устидан қозонилган ғалаба турлича таассурот қолдирди.



Бир томондан биринчи бўлимда йирик ғалаба ва танаффусдан кейинги сокин ўйин гувоҳига айландик. Керакли натижани таъминланганидан сўнг суръатни бироз пасайтирдик – чорак финал учун кучни тежадик.

Бошқа томондан, саудияликлар трибунада ўтириб, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қандай ўйнаганини ўз кўзлари билан кўришди. Мен Кападзенинг қўлида ҳеч қандай кузир қолмаслигидан қўрқяпман.



Кўриниб турибдики, барча жамоалар навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўришмоқда, рақибни ўрганишмоқда. Аммо уларда кўпинча тор доирадаги ўрганишлар – ўйин қуришнинг асосий тамойиллари мавжуд холос. Кеча эса саудияликлар бутун биринчи бўлимни ўзбек футболчиларининг қандай ўйнашини кузатиш билан ўтказдилар. Кейин улар яна қўшимча тайёргарлик олиб боришади. Демак, бу кичик, аммо барибир устунлик.

Шу билан бирга, Вьетнамнинг йирик ҳисобда мағлуб этилиши Саудия Арабистонига психологик босим ўтказиши мумкин. Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслиги ва плей-оффда қулайроқ рақибга тушиш ҳақида ўйлаб ўтирмаслигини кўрсатди.



Вьетнамликлар иккинчи ўринни эгаллаб, Ироққа рақиб бўладиган бўлишди, бу ҳам албатта чакки эмас. Тимур Кападзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида таъкидлаганидек, плей-офф босқичида кучсиз рақиб қолмади. Саккизта жамоадан фақат Индонезия кучсизроқ кўринмоқда. Қолганларнинг барчаси, у ёки бу тарзда, жиддий рақиб саналадилар.

Шундай экан, жамоамизнинг Вьетнамни ишончли равишда мағлуб этишдан бошқа чораси қолмади. Чорак финалга ким қандай тайёргарлик билан етиб боради, буёғини энди билиб оламиз.


Николай Егоричев 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+2   
24 апр 15:51:21
FK Navba-FK Real
Вьетнам билан уйинда олимпия терма жамоамизга тан бермасликни иложи йук. Купчилик Узбекистон Саудиядан кочиб Вьетнамга ютказиб беради деб уйлашган эди. Лекин Узбекистон Вьетнамни йирик хисобда маглуб этиб хеч кимдан куркмасликларини исботлаш билан биргаликда Ватанни, миллатни шаънини биринчи уринга куйишди. Просто РЕСПЕКТ. ОЛГА УЗБЕКИСТОН!!!
+2   
24 апр 15:41:47
Илхом Шадмонов
Учта галаба яхши лекин бу холатда уйиндаги камчиликлар унчалик кузга ташланмайди. Сергаклик пасаяди. Буеги Энди купрок Кападзенинг мураббийлик савиясига боглик. Чорак финалдан утолмаса шундай таркиб Билан Унда Уша 3 галабанинг ахамияти нолга тенг. Шархловчи журналистлар хам мактовни Ким узарга айлантирворишди. Бу хам факат зараримизга ишлайди. Босикрок булиш керак бундай холатларда. Футболчиларимизга омад!
+1   
24 апр 19:58:25
sam
Еб гажиб езиб ташлаш керак. Майдалаб юборилар. Судья ва вар пари Билан кушиб
+1   
24 апр 17:25:58
safo78
Хозирги вазиятда Ирокдан кура Саудия кулай ракиб,чунки Ирок бизга карши химоявий тактика танлайди.
Саудия очик уйин таклиф килади.
Иккинчи вариантда боллар кулайрок уйнашади деб уйлайман
+1   
24 апр 16:04:54
Nik Zeyn
Admin kalenga qoyilim, nega yozganlarimi ochirib tashadin , pituxlar jamosi
+1   
24 апр 15:48:02
Баходиржон 1912
Э бу.ёғига похуй лубойини ютиш керак.айниқса.арабларни.фақат ғалаба.кутамиз.олға.йигитлар
+1   
24 апр 15:04:20
Davronbek Abduvaliev
Мақсад Олимпиадага чиқишми, футболчилар бор вужуди билан, юракдан хис қилиб ўйнаш керак. ОЛҒААА ЎЗБЕКИСТОН.
   
25 апр 07:54:46
Bexruz Jumayev
Faqat faqat g'alabani o'ylab chiqish kerak nima bo'lgan taqdirdayam o'zbekiston olimiyachilarni kuchi yetadi faqat o'zlariga ishonsin bachala o'shanga g'alaba biz tomonga bo'ladi
   
24 апр 18:09:18
шарофиддин дўст
Араблар ҳакамга босим қилади. Симулясия қилади. Бизникиларга рухий босим ўтказади. Ҳаммасига таййоргарлик кўриш керак. Саудиликлар ҳалол ўйин қилмайди. Бу ифлос одатлардан уйалмайди ҳам.
   
24 апр 15:22:04
fotboll.uz
Хуллас ОТЖга омад
   
24 апр 15:04:34
Davronbek Abduvaliev
Мақсад Олимпиадага чиқишми, футболчилар бор вужуди билан, юракдан хис қилиб ўйнаш керак. ОЛҒААА ЎЗБЕКИСТОН.
   
24 апр 14:59:44
Ferganes 0848
Toshkentda chempion bogan tarkibdan hozir faqat 2ta futbolchi qolibdi demak Saudyani holiga maymunlar yeglaydi olga UZBEKISTON 5:1
-2   
24 апр 16:23:01
fahritdin
Демагогия билан шугулланмасдан вазиятга реал бахо бериш керак эди!!! Бизлар учун Ирокка караганда Саудия кай холда булса хам нокулай ракиб!!! Бу ерда ура-урачилик кетмайди!!!! Эсингизда булса кайсидир Осиё чемпионатида кулай ракиб учун Шимолий Корея термаси бизларга масхарабозларча ютказган эди, хатто дарвозабонимиз хам гол урган эди!!! Натижада бизнинг терма кейинги боскичда колиб кетган , Шимолий Корея дальше кетган эди !!!! Ураааааа биз хаммадан кучлимиз!!!!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика