Ўзбекистон футзал термасининг март ойи йиғинлари учун рўйхати маълум қилинди

Mirjalol Normatov
21 мар 2022, 22:47
Ўзбекистон футзал терма жамоаси 22 март кунидан эътиборан Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди.

Ушбу йиғинлар 7 апрелга қадар давом этади ва унда икки маротаба Қирғиз Республикаси термасига қарши баҳс олиб боради.

Учрашувлар 29-30 март кунлари "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Дарвозабонлар: Рустам Умаров (АГМК), Равшан Элибоев ("Каспий", Қозоғистон), Аббос Элмуродов ("Хуахин-Жиззах"), Бекали Абдураҳмонов ("Қизилқум").

Футболчилар: Ихтиёр Ропиев, Ҳушнур Эркинов, Анасхон Раҳматов, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Дилшод Раҳматов, Даврон Чориев, Элбек Тўлқинов (барчаси "Хуахин-Жиззах"), Машраб Одилов, Акбар Усмонов (иккиси "Локомотив"), Шаҳрам Фахриддинов, Далер Эшонқулов, Қосимжон Сафаров (барчаси "Динамо"), Аслбек Исроилов, Ҳайрулла Солихов ("Бунёдкор"), Музаффар Аҳаджонов, Давлат Ибрагимов (иккиси ҳам АГМК)

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати