Ўзбекистон футзал терма жамоаси Россияга қарши учрашувда қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?

Sherzod Nurmatov
31 янв 2024, 22:30
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 1 февраль куни Россияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Мазкур баҳсда ўзбекистонлик футзалчилар тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса қора либосда ҳаракатланади. 

Учрашув эртага соат 20:00 да Нижний Новгород шаҳридаги "Мешчерский" спорт марказида старт олади.

Аввалроқ Хосе Венансио Лопес қўл остидаги Ўзбекистон футзал МТЖ Россияга қарши ўйин олдидан сўнгги машғулотни ўтказган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати