UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

"Насаф" Ўзбекистон Coca Cola кубоги соҳибига айланди ва келаси мавсум ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди! Янгиликлар

"Насаф" Ўзбекистон Coca Cola кубоги соҳибига айланди ва келаси мавсум ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди!

Ўзбекистон Coca Cola кубогининг ҳал қилувчи ўйини якунланди.

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. Финал

30 октябрь, якшанба

"Навбаҳор" – "Насаф" 1:2

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ҳусниддин Шодмонов, Обид Жумаев, Темурбек Тўхтасинов

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов

AVAR: Александр Сидоров

VAR назоратчиси: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Акмал Мозговой, 29 (0:1), Дониёр Абдуманнопов, 57 (1:1), Матеус Лима, 100 (1:2)

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустам Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 20.Дониёр Абдуманнопов (17.Диёрбек Туропов, 83), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов (28.Станислав Андреев, 71), 32.Зоран Марушич, 77.Асадбек Собиржонов (11.Жасур Яхшибоев, 109)

Захира: 35.Раҳим Давронов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Владимир Козак, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Александр Касьян, 55.Асадбек Жўрабоев.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Шароф Муҳитдинов (34.Шерзод Насруллаев, 63), 8.Дилшод Саитов, 19.Матеус Лима, 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров (18.Баҳром Абдураҳимов, 63), 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 6.Мурод Раҳматов, 9.Иван Соловьёв, 14.Ален Масович, 17.Суҳроб Нуруллоев, 20.Шаҳзод Акрамов, 27.Зафармурод Абдираҳматов.

Огоҳлантиришлар: Йован Жокич (74), Акмал Мозговой (89), Матеус Лима (101), Зафармурод Абдираҳматов (107)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Насаф" Ўзбекистон Coca Cola кубоги соҳибига айланди ва келаси мавсум ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди!

120. Тўртинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

117. Абдувоҳид Неъматов бироз мухлисларини хавотирга солди.

112. Насруллаев жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

109. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш: Асадбек Собиржонов ўрнига Жасур Яхшибоев ўйинни якунлаб қўяди.

107. Абдираҳматов рақибига либос алмашишини таклиф қилди чоғи, аммо ҳакам бу фикрга қўшилмади ва жарима зарбаси белгилаганча, "Насаф" футболчисини огоҳлантирди.

106. Тўртинчи бўлим бошланди.

Учинчи бўлим якунланди.

104. Наманганликларнинг бетартиб амалга оширилаётган ҳужумлари "Насаф" футболчилари томонидан қайтарилмоқда.

101. Лима голни қоидаларга номуносиб тарзда нишонлагани учун огоҳлантирилди. Лима учун битта сариқ нимаю, юзта сариқ нима айни паллада. Лекин у сўзининг устидан чиқди ва гол урди.

Матеус Лима: "Ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз"

100. ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лима қанотдан оширилган тўпни бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

ВИДЕО

98. "Насаф" таркибида мажбурий ўзгариш: Зафармурод Абдираҳматов Дилшод Саидовни алмаштирди.

94. Станоевичнинг оёқларида бугун роса куч кўпайиб кетган шекилли, зарбалари кўп ҳолларда юқорилаб кетмоқда.

91. Учинчи бўлим бошланди.

Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Қўшимча бўлимлар гувоҳига айланамиз.

90+1. Станоевич бошқа пайт ўзини мажбурлаб ҳам бундай ноаниқ теполмаса керак.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ҳисобга монанд тарзда огоҳлантиришлар борасида ҳам тенглик юзага келди: Мозговой огоҳлантирилди.

88. Абдураҳмонов ажойиб тарзда рақиб жарима майдонига кириб борди ва пас берди, аммо унинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қийинчилик билан қайтарди.

83. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш: Диёр Тўропов Дониёр Абдуманноповни алмаштирди.

79. Лиманинг олисдан йўллаган зарбаси "Запорожец" тезлигида бўлгани сабабли Юсуповга қийинчилик туғдирмади.

76. "Навбаҳор" футболчисининг олисдан йўллаган зарбаси унчалик кучли чиқмади.

74. Жокич Ўзбекистон кубоги финалида гол уролмаса-да, сариқ карточка билан тақдирланганман дея фахрланиб юрадиган бўлди.

71. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш: Даврон Ҳошимов ўрнига Станислав Андреев туширилди.

69. Марконинг олисдан йўллаган кучли зарбаси рақиб футболчисининг шифокорлар ёрдамига муҳтож бўлишига сабаб бўлди.

67. Насруллаевнинг узатмасидан сўнг қаршиликлар бурчак тўпи ишлаб олишди, бироқ вазият бартараф этилди.

63. "Насаф" таркибида икки ўзгариш: Ойбек Бозоров ўрнига Баҳром Абдураҳимов, Шароф Муҳитдинов ўрнига Шерзод Насруллаев майдонга туширилди.

60. Искандеров томонидан амалга оширилган жарима зарбасини рақиб ҳимоячилари қайтаришди.

57. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдуманнопов рақиб жарима майдони ичида тўпни ўзига тўғрилаб олиб, кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

ВИДЕО



55. Лима 1-2 метр масофадан гол уролмаслик мумкин эканлигини амалда исботлади.

52. Собиржонов биринчи бўлимда Бабаян йўл қўйган хатони такрорлади.

48. Ашурматовнинг зарбаси ҳам бироз аввал зарба берган рақибиникидан қолишмади. Ҳамма ҳимоячилар шундай тепадими?

47. Ғайбуллаев регби спорт тури билан шуғулланганда, мана шу зарбаси учун "Олтин тўп"ни қўлга киритарди.

47. Жокич бутсасининг тишлари рақиб оёғини "тишлаб олди". 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус.

45. Биринчи бўлимга урилган голлар сонига мос дақиқа қўшиб берилди.

44. Ҳошимов рақибига оёқлари билан "салом" йўллади, бу эса жарима зарбаси белгиланишига сабаб бўлди.

42. Бозоров ҳозирги зарбасида чапақай эмаслигини исботлади.

39. Бурчак зарбасидан сўнг Юсупов тўпга нисбатан боксчиларга хос ҳаракат қилди.

38. Майдонда мен ҳам борман дея бир бурчакда ҳилпираб турган байроқча ёнидан тўп ўйинга киритилади.

36. Абдуманнопов чап қанотдан ёриб кириб, бир рақибини алдаб ўтди, бироқ иккинчисига келганда тўпни йўқотди.

33. Иккала жамоа посбонлари кетма-кет икки ҳужумда сўнгги ҳимоячи вазифасини бажаришди.

29. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Станоевичнинг чап қанотдан ёриб кириб, марказга узатмасини Мозговой голга айлантирди!

ВИДЕО


25. Станоевичнинг баъзи паслари футболга адашиб келиб қолган болакайнинг узатмаси сингари бўлмоқда.

21. Майдон четида турган Бабаян шогирдининг пасини тўхтата олмади. 

19. Абдуманнопов қанотдан Роналдиньо рақибига қўллайдиган усуллардан бирини ишлатди, бироқ Давронов охиригача ҳаракат қилиб, вазиятни бартараф этди.

17. Муҳитдинов йиқитилди. Агар бугун қўполлик ишлатмасдан майдонни тарк этса, Ҳошимов Ҳошимов бўлармиди.

14. Лима қанотдан оширилган тўпга бош билан кўнгилдагидек зарба йўллай олмади.

13. Аёлга гул беринг, дарвозабонга тўп деганларидек, Ашурматовнинг узатмасидан сўнг "Насаф" посбони тўпни эгаллаб олди.

12. Болтабоевнинг зарбасидан сўнг майдон ортидаги баннер чинқираб қолди.

10. "Насаф" чап қанотдан қарши ҳужум ташкил этди, Муҳитдиновнинг узатмасидан сўнг тўпни Юсупов эгаллаб олди.

8. Станоевич ва Лима бир-бирини тушунмади, акс ҳолда Юсуповни қўрқувга туширадиган вазият содир бўлиши мумкин эди.

6. Майдон текис, тўп юмалоқ, лекин Мозговойнинг зарбаси ноаниқ.

5. "Навбаҳор" футболчиси чап қанотдан хавфли узатма амалга оширди, Алиқулов баланд сакраб, боши билан тўпни қайтарди.

3. "Насаф" футболчисининг ўнг қанотдан марказга оширган тўпини "Навбаҳор" ҳимоячилари бартараф этди.

1. Учрашувнинг дастлабки эсда қоларли вазияти қўполлик билан ёдда қоладиган бўлди. 

1. Учрашувни "Навбаҳор" футболчилари бошлаб берди.

Ўзбекистон кубоги. Финалга ташриф буюрган мухлислар

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Навбаҳор" кўк, "Насаф" қизил рангли либосда ҳаракат қилади.

DJ King Macarella томошабинларни зериктирмаяпти. 

Таркиблар эълон қилинди.

Ўзбекистон кубоги финали. "Аждарлар" стадионга етиб келишди

Ўзбекистон Coca Cola кубоги. "Навбаҳор" аъзолари стадионга етиб келишди

Ўзбекистон кубоги финали. "Навбаҳор" ва "Насаф"нинг кийиниш хонасидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ

Кечаги матбуот анжуманидан бебаҳра қолганлар қуйидаги саҳифа орқали мураббийларнинг бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан танишишлари мумкин.

Самвел Бабаян: "Эртага ғалаба қозонсак, "Навбаҳор" иккинчи марта ўзбек футболи тарихига киради"

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз ҳам кубок, ҳам чемпионатда максимал натижага эришиш"

Стадионга томошабинлар "оқиб келмоқда". Мухлислар жонли ижрода куйлашмоқда, айрим хизмат кўрсатган артистлар мана шундай ўйинларда бемалол тажриба ошириб, фонограммадан воз кечса бўларди.

Ўзбекистон Coca Cola кубоги. "Навбаҳор" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар статистикаси

Ўзбекистон Coca Cola кубоги. "Бухоро" стадиони финал учрашувини ўтказишга тайёр

Ассалому алайкум, ушбу кунни интиқлик билан кутган ҳамда футболни шунчаки севадиган ишқибозлар! Бугун Европа Чемпионлар лигасидан кам даражада ўтмайдиган баҳс гувоҳига айланамиз, деган умиддаман. Бугун қулоқлар қоматга келадиган кун. Бугун иккала жамоа ҳам кўзёш тўкади, фақатгина бу кўзёшлар фарқ қилид, бири қувонч кўзёшлари бўлса, бири аламли кўзёшлар. Натижа қандай якунланган тақдирда ҳам иккала жамоа мухлисларидан ҳурмат-иззатни йўқотмасликни сўраб қолардик.

Рейтинг: +88   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика