UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  9 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  60 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  7 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  1 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз ҳам кубок, ҳам чемпионатда максимал натижага эришиш" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз ҳам кубок, ҳам чемпионатда максимал натижага эришиш"

30 октябрь куни Бухоро шаҳри Ўзбекистон Coca Cola Кубоги финалига мезбонлик қилади.

Унда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Қаршининг "Насаф" клуби билан тўқнаш келади. Бугун "Саҳид Зарафшон" меҳмонхонасида "Насаф" аъзолари – бош мураббий Рўзиқул Бердиев, ҳимоячи Умар Эшмуродов ва ярим ҳимоячи Марко Станоевич иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Рўзиқул Бердиев: "Ассалому алайкум. Эртанги ўйин ажойиб муҳитда ўтади деб ўйлайман. Майдон ҳолати билан танишдик. Эртага ажойиб муҳит бўлишини кутяпман. Майдонда чемпионатнинг иккита энг кучли жамоаси ғалаба учун жанг қилади. Учрашувга тайёргарлик яхши ўтди. Ўйлайманки, эртага шогирдларим ўйинга шай ҳолатда майдонга чиқишади. Мақсадимиз ижобий натижа қайд этиш. Биз бундай турнирларда иштирок этиб, тажриба орттирганмиз".

Марко Станоевич: "Албатта, бу жуда муҳим ўйин. Ушбу ўйин анча вақт давомида интиқлик билан кутилганди. Эртага ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Биз ўтган йилги сингари муваффақият қозонишга уриниб кўраман".

Умар Эшмуродов: "Эртага биз учун мавсумдаги муҳим ўйинлардан бири бўлади. Ғалаба учун боримизни берамиз".

- Рўзиқул Бердиевга савол. Норчаев машғулотларда иштирок этмади. Ихтиёрингизда битта ҳужумчи қолди — Лима Круз. Ҳужумчилар етишмаслиги тактика танлашда минусга ишлайдими?

- Норчаев биз учун катта йўқотиш бўлди. Ҳусайн кўпгина ўйинларда жамоага катта фойда келтирганди, афсуски эртанги ўйинда у иштирок эта олмайди. Шунга қарамай, биз ўз имкониятимиздан максимал фойдаланамиз. Албатта, таркибда ўзгаришлар бўлади. Бироқ натижа учун боримизни бермаиз. Бундай ҳолат жамоаларда учраб туради. Йўқотишларнинг ўрнини қолганлар билан тўлдирамиз. Бизда Шаҳзод Акромов каби ёш ҳужумчи бор, зарурат туғилса, эртага у ҳам майдонга тушади.

- "Бунёдкор"га қарши ўйиндан сўнг жамоадаги кайфият аъло даражада. Бундай ўйинлардан сўнг жамоани тайёрлашга қўшимча куч керак бўлади. Сиз ҳам ўзингиз, ҳам жамоага шундай руҳий кучни қаердан топасиз?

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам руҳий тайёргарликни йўқотмаслик керак. Спортда руҳий тайёргарлик ҳамиша биринчи ўринга чиқади. Ҳар қандай муваффақиятсизликда кайфият бузилса, бу келгуси ўйинга таъсир қилиши мумкин. Биз ўтган ўйинни эсдан чиқардик. Албатта, икки очко биз учун жуда муҳим эди, буни Марко ҳам тушуниб турибди. Бу фақат Марконинг хатоси эмас, биз бошқа вазиятлардан ҳам фойдаланишимиз керак эди. У учрашув ортда қолди, энди қайтариб бўлмайди. Ҳозир эртанги ўйин ҳақида кўпроқ ўйлаяпмиз. Мақсадимиз ҳам кубок, ҳам чемпионатда максимал натижага эришиш.

- Танлаш имконияти бўлса, "Насаф" қай бирини афзал кўради: кубок ёки Суперлига чемпионлиги?

- Иккаласи учун ҳам курашамиз, чунки иккаласи учун ҳам яқин турибмиз. Шундай ўйинлар бўлдики, ноқулай об-ҳаво шароитида ОЧЛда ҳар уч кунда ўйин ўтказдик. Шу боис, жамоа бундай ўйинларга тайёр. 

- Фаолиятингиз давомида "Насаф"даги 10-финални ўтказасиз. Ўртага ОЧЛ йўлланмаси тикилган. Учрашув жуда муҳим, рақиб ҳам кучли. Эртага "Насаф" ўз услубида ҳаракат қиладими ёи рақиб жамоага мослашган ҳолда иккинчи рақам остида ўйнайдими?

- ОЧЛда иштирокимизни давом эттиряпмиз. Келаси йил барибир ушбу турнирда қатнашамиз. Улар бу турнирда қатнашиш муҳимлигини англаб етишди. "Навбаҳор" ҳар йилгига нисбатан анча кучли. Эртага бизга осон бўлмайди. Рақиб ҳимояланишни ҳам, ҳужум қилишни ҳам яхши билади. Лекин ҳеч қачон ўз ўйининмиздан қочмаганмиз.

- Ўйин пенальтилар сериясигача давом этадиган тақдирда, клуб бунга тайёрми? Ўйин давомида яна рақиб дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгиланса, яна Станоевич амалга оширадими?

- Бу сафар бошқага берамиз. Бироқ Марконинг пенальти самарадорлиги ёмонмас. Агар унда ўзига бўлган ишончи бўлса, балки унга ҳам имкон берармиз. Ўйин давомида кимда ўзига бўлган ишонч бўлса, ўша футболчи пенальтини амалга оширади. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўрганмиз.

- Кубок ўйинларидаги "Насаф"нинг барча голларини ҳимоячилар киритган экан. Бу нима билан боғлиқ?

- Аввал таъкидлаганимдек, ҳимоячилардан ҳам голли вазиятларни якунлашни талаб қиламиз. Стандарт вазиятлар футболда жуда муҳим. Ҳимоячилардан ушбу жараёнларга қўшилишини талаб қиламиз. 

- Охирги ўйинларда қанот ўйинчиларини захирага оляпсиз. Насруллаев "Қизилқум"га қарши ўйинда, Саидов эса сўнгги баҳсда норозилигини билдирди, улар билан алоқангиз қай даражада? Шунингдек, бу йил Бабаян жамоасини мағлуб этмадингиз. Бу серия бузиладими?

- Статистикага кўп эътибор қаратмаймиз. Саидов ва Насруллаев қанотларда катта ҳажмдаги ишларни бажаради ҳамда толиқиш юзага келади. Биз уларда чарчоқ аломатлари кузатилганда ёки тактик жиҳатдан ўзгариш қилмоқчи бўлсак, захирага оляпмиз. Норозилик бўлиши табиий, лекин мураббий қарор қабул қилади. 

Марко Станоевичга савол. "Насаф" мухлисларига тилакларингиз...

- Финал энг қизиқарли ўйин ҳисобланади. Мухлисларни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз. 

- Умар Эшмуродовга савол. "Насаф" мухлисларига тилакларингиз...

- Мухлисларимиз финалга ташриф буюришга тайёргарлик кўришмоқда. Биз улар учун боримизни бериб, чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Рўзиқул Бердиевга савол.Эртанги ўйин ҳужумларга бой руҳда ўтадими ёки тактикага асосланган учрашув гувоҳига айланамизми?

- Ўйлашимча, иккала жамоа ҳам эҳтиёткор ўйин намойиш этади. Чунки бу босқичда иккинчи ўйин ўтказилмайди, бошқа имконият бўлмайди. Шу боис, эртанги баҳсда ҳеч ким чиройли ва сифатли ўйинни биринчи ўринга қўймаса керак. Асосийси — натижа.

- Финалда таваккалга йўл қўясизми? 

- Бу энг сўнгги режаларимизда бор.

- Сўнгги 2-3 ўйинда Эшмуродов таянч нуқтасида тўп сурди. Бу нима билан боғлиқ?

- Умар фаолиятини марказий ярим ҳимоячи сифатида бошлаган. Шу боис, унинг тажрибаси бор. Эшмуродов майдонда ақлли ҳаракат қилади. Мен унда муаммо кўрмаяпман ва унинг ўйинларидан қониқяпман.

- Эшмуродовга савол. Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз қандай?

- Майдон ҳолати яхши. Аввалгидан анча ўзгарган. Тўғри, жуда зўр деб бўлмайди, аммо ўзимизни майдонда яхши ҳис қилдик.

- Шаҳзод Акромовни келажакдаги кашфиётингиз дейиш мумкинми?

- Кашфиётлар кўп бўлади. Футбол мактабимиздан уни ёшларга жамоасига ўтказидик, ҳозирда яна бир ҳужумчи етишиб чиқмоқда. Шаҳзодга баъзи ўйинларда имкон берилди, бироқ унда сифат борасида камчиликлар бор. У ҳали ёш, ўз устида ишласа, ўсиш имконияти юқори. Бизда ёшларга кўп имконият бериларди. Бу йилги мақсадимиз юқори бўлгани учун кўпроқ легионерларни таклиф қилдик. Бироқ ёшларни кузатиб боряпмиз, уларга имкон берамиз.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Эртанги ўйинда стадион тўлиб-тошишини кутяпман. Икки жамоа мухлислари қўллаб-қувватлаш борасида авжига чиққан. Биз Қаршида буни ҳис қиляпмиз. Ўйлайманки, эртага ҳам улар ажойиб муҳит ярата олади. Биз натижа билан уларни ҳам хурсанд қилмоқчимиз.


Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика