UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  0 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  0 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  5 07:30Эрон ОАВси. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  5 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  24 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0

Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида амалдаги жаҳон чемпионларига кичик ҳисобда имкониятни бой берди Янгиликлар

Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида амалдаги жаҳон чемпионларига кичик ҳисобда имкониятни бой берди

Футзал бўйича Ўзбекистон ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.


Ўртоқлик ўйиниЎзбекистон - Аргентина 0:1
02.02.2021, 18:30"Ўзбекистон" спорт мажмуаси
Ҳакамлар: Нурдин Букуев (Қирғизистон), Анатолий Рубаков, Никита Афинагенов (иккиси Ўзбекистон)
Вақтга масъул ҳакам: Хушнуд Атамуродов (Ўзбекистон)
ГОЛ. 11 - Лукас Боло Алемани 0:1;

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 2.Анасхон Раҳматов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов.
Захира: 12.Равшан Элибоев, 3.Машраб Одилов, 5.Элбек Тўлқинов, 7.Дилшод Раҳматов, 10.Даврон Чориев, 11.Акбар Усмонов, 15.Суннатулла Жўраев, 20.Хушнур Эркинов, 21.Давлат Ибрагимов.

Аргентина (биринчи бешлик): 1.Лукас Фарах, 2.Дамиан Стаззоне, 10.Константино Вапораки, 11.Алан Бранди, 14.Андрес Герати.
Захира: 3.Лукас Триподи, 4.Лукас Боло Алемани, 5.Максимилиано Речиа, 6.Себастиан Корсо, 7.Анхель Клаудино, 8.Лучиано Авеллино, 9.Матиас Роса, 12.Матиас Старна, 13.Сантиаго Руфино.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

38. Мураббийларимиз дарвозабон ўрнига олтинчи футзалчини майдонга туширишди

36. УМАРООООВдан навбатдаги сейф. Константино Вапоракининг яқиндан йўллаган зарбасини дарвозабонимиз қайтарди

34. УСМОНООООООВ. Бу сафар ҳам дарвозабоннинг ажойиб ҳаракати тўпни дарвозага киришига йўл қўймади

34. ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТ. Жўраев дарвозабон билан деярли бирга бир чиқиб борди, бироқ зарбага аниқлик етишмади

33. Ропиевнинг зарбасига аниқлик етишмади

30. ЗАРБАА. Жўраев жаримадан кучли зарба йўллади, Фарах тўпни қайтариб юборди

30. ЗАРБАА. Андрес Герати кучли ва аниқ зарба йўллади, бу сафар ҳам дарвозабонимиз ишончли ҳаракат қилди

28. Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширди, Корсонинг зарбасига аниқлик етишмади

28. Умаров тўпни Эркиновга узатди, бироқ футзалчимизнинг зарбасига аниқлик етишмади

25. Иккинчи бўлимнинг дастлабки беш дақиқаси анча сокин ўтмоқда

23. Усмонов дарвозабон дарвозадан анча чиқиб кетганини кўрди ва зарба йўллади, аммо зарбага бироз аниқлик етишмади

21. ЗАРБААААА. Нишоновнинг зарбаси устунга тегиб қайтмоқда

21. Меҳмонлар иккинчи бўлимни ҳужум билан бошлашди. Стаззонени зарбасини Рустам Умаров бартараф этди

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

Иккинчи бўлим бошланмоқда. Футзалчиларимиз майдонга кириб келмоқда

Баҳснинг биринчи бўлими якунланди. Ҳамюртларимиз анча кучли ва тажрибали ҳисоблаган Аргентина терма жамоасига қарши анча яхши ҳаракат қилишмоқда

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаси бошланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1

18. УХХХХ. Меҳмонлар дабл пенальти тепиш имконига эга бўлди, бу сафар ҳам бахтимизга тўп устунга тегиб қайтмоқда

18. Ҳужумга ўтаётган футзалчиларимиз қўпол хатога йўл қўйишди. Тўпни эгаллаб олган Анхель Клаудино тезкор қарши ҳужумга ўтди, бироқ тўп устунга тегди

17. Меҳмонлар мураббий ҳам биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларда танаффус олишга қарор қилди

17. ЗАРБААААА. Нишонов қулай вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади, лекин Лукас Фарах ўз ўрнида

16. Меҳмонлар қулай жарима зарбасига эга бўлишди, аммо Усмонов ҳужумни бартараф этди



14. УХХХХХ. Футзалчиларимиз яна бир бор тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Усмоновни зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, Нишоновнинг зарбасини ҳимоячи қийинчилик билан бартараф этди

13. Раҳматов вакилларимиз орасида энг фаол ҳаракат қилаётган футзалчига айланмоқда. У рақибларидан тўпни олиб қўйди ва ҳужумга ўтди, бироқ зарба ноаниқ

Учрашувдаги илк taym-out'ни мураббийимиз Баҳодир Аҳмедов олди



12. Ҳамюртларимиз гол ўтказиб юборганидан сўнг ҳужумга ўтишди. Раҳматовнинг зарбасига аниқлик етишмади

11. ГОЛ.  Лукас Боло Алемани ҳисобни очди



10. Лукас Боло Алемани узоқдан кучли зарба йўллади, бироқ тўп йўл йўлакай футзалчиларимизга тегиб бурчакка чиқиб кетди



7. Учрашувдаги илк қўполликни футболчиларимиз амалга оширди

7. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида футзалчиларимиз яхши ҳаракат қилишаётган эди, бироқ охирги дақиқаларда устунлик амалдаги жаҳон чемпионларида

7. ЗАРБААА. Аргентиналиклар бир нечта кучли ва аниқ зарба йўллашмоқда, бироқ дарвозабонимиз ўз ўрнида

5. ЗАРБААА. Речиа кучли ва аниқ зарба йўллади, бироқ Умаров ўз ўрнида

5. ЗАРБА. Лукас узоқдан зарба йўллади, бироқ анча ноаниқ


 

5. ЗАРБА. Одилов бурчак зарбасини амалга ошриди, бироқ Усмоновнинг зарбасига аниқлик етишмади

3. ЗАРБААААА. Раҳматов майдонга тушиши билан ҳужумга ўтди ва иккита хавфли зарба йўллади, бироқ меҳмонлар дарвозабони яхши ҳаракат қилди

1. Учрашувдаги илк хавфли вазиятни меҳмонлар яратди. Бахтимизга тўпга Стаззоне етиб кела олмади

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Ўзбекистон ва Аргентина терма жамоалари биргаликда эсдалик учун суратга тушмоқда

Ҳар икки мамлакат мадҳияси янгради

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика