UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  3 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2

Ўзбек халқи кимдан жудо бўлди? Мираброр Усмонов ҳақида Янгиликлар

Ўзбек халқи кимдан жудо бўлди? Мираброр Усмонов ҳақида

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ президенти Мираброр Усмонов вафот этди.

Мираброр Зуфарович Усмонов - 1947 йилнинг 4 июль санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Самарқанд кооператив институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи. 

Википедиядаги маълумотларга таянадиган бўлсак, 1961-1967 йиллар давомида Тошкентдаги "Баҳор" ресторанида ошпаз, 1970 йилда "Гулистон" ресторанида ишлаб чиқариш бўйича бошлиқ лавозимида фаолият юритган. 

1970-1986 йилларда "Дўстлик" ва "Зарафшон" ресторанлари директори, Тошкент ресторанлари трести директори, 1986-1990 йиллар оралиғида Тошкент шаҳри умумий овқатланиш ижроқўми бошлиғи бўлиб ишлаган. 

1990-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси савдо вазири, 1992-1994 йилларда эса "Ўзбексавдо" компанияси раиси лавозимида фаолият олиб борган. 

Қайд этиш лозимки, Мираброр Усмонов даврида ўзбек спорти инфратузилмаси сезиларли равишда ўсишга эришди. 

Мираброр Зуфарович умри давомида бир нечта спорт иншоотлари қурилиши, жумладан "Ўзбекистон" спорт мажмуаси, Сув спорт саройи, Гимнастика мажмуаси, Миллий олимпия қўмитаси биноси, Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони, Нукусдаги "Турон" стадиони, Бухородаги "Бухоро" стадиони қурилишида жонбозлик кўрсатган. Бугунги кунда оддийгина стадионлар майсасини янгилаш масалалари қай даражада қийин эканлигини кўрар эканмиз, юқоридаги спорт иншоотларининг барпо этилиши у кишининг ўзбек спорти ривожига қай даражада ҳисса қўшганлигини исботлаб турибди. 

Шунингдек, Мираброр Усмонов МОҚ президенти бўлган даврда Ўзбекистон учун Олимпия ўйинлари тарихидаги рекорд натижа қайд этилган. Спортчиларимиз Рио Олимпиадасида 13 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллагани ҳам Усмонов бошлаб берган ислоҳотларнинг мевасидир! 

Бундан ташқари, Мираброр Усмонов даврида ўзбек клублари Осиё чемпионлар лигаси учун 4 та квотага эга бўлишди. Жамоаларимиз ОЧЛнинг ярим финал босқичига қадар етиб борди. 

Усмонов ҳаётда ҳам олийжаноб инсон эди. Инсонларга ҳамиша қўлидан келганича ёрдам берган. Бу ҳақда ортиқ гапирмаса ҳам, кўпчилик билади.  

2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалидан сўнг


Осиё Олимпия Кенгаши президенти Ал Сабах пойтахтимизда


Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан


"Пахтакор" стадиони реконструкцияси олдидан


Стадионнинг "VIP" ложаси битгандан сўнг


Ўзбекистон ФИФАнинг "Фэйр Плэй" ("Ҳалол ўйин") совринини ҳам айнан Мираброр Усмонов даврида қўлга киритган


"Бунёдкор" (ҳозирда "Миллий") стадиони қурилиши чоғида Зепп Блаттер билан бирга


Спортчиларимиз (Бектемир Мелиқўзиев)ни тақдирлаш жараёнида


Жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду юртимизда


ХОҚ раҳбари Томас Бах билан бирга


Бу суратга ортиқча изоҳ шарт бўлмаса керак


Охиратингиз обод бўлсин!

Рейтинг: +119   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика