UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

Ўзбек тилига ҳурмат шуми? Янгиликлар

Ўзбек тилига ҳурмат шуми?

Охирги пайтларда айниқса футбол билан боғлиқ ҳужжатларда шунақанги кўп хатолар кузатиляптики, ўзбек тилидан хабардор одам ўқиса асаби бузиладиган бўлиб қолди.

Янгиланган ПФЛ амалга ошираётган бир қатор ишларни олқишламасдан иложимиз йўқ. Чунки айнан ПФЛ саъй-ҳаракатлари билан жойлардаги стадионларда таъмирлаш ишлари олиб борилди, ўриндиқлар янгиланди, оилавий секторлар ташкил қилинди, стадион ёритгичлари талаб даражасига келтирилди. Қолаверса, стадионга кириш ҳудудларида фаст-фуд билан савдо қиладиган шаҳобчалар, клуб атрибутикалари сотиладиган дўконлар ишга туширилди. Буларнинг ҳаммаси мухлислар учун қилинмоқда ва бунинг учун ПФЛга, шунингдек клубларга миннатдорчилик билдирса арзийди. 

Лекин гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, хатолар ҳам учраб турибди. Бундай хатоларга баъзан кўз юмяпмиз, баъзан жиддий танқид қиляпмиз. Бу табиий ҳол. Зеро иш бор жойда хато бўлади. Лекин охирги пайтларда айниқса Суперлига тур учрашувлари қайдномасини тўлдиришда йўл қўйилаётган имловий хатоларни кўриб, бир жаҳлингиз чиқади, бир кулгингиз келади. Энди хато деганда ҳам ниҳоятда қўпол хатолар. Наҳотки, шуни тўлдирган одам ўзбек тилини ўқимаган бўлса деб юборасиз. 

Аввалги йиллари учрашув протоколини ҳар иккала жамоа мураббийлари тўлдирарди. Тўғри, ручкада ёзиларди, лекин хатоларга кўп дуч келмасдик. Аммо бу йилдан СУПЕРлига номига мувофиқ ўйин қайдномасини тўлдириш комиссарларга юклатилди. Аслида бу тўғри йўл. Чунки Осиё чемпионлар лигасида ҳам протоколни комиссар тўлдиради. Лекин фарқи шуки, инглиз тилида ёзилган қайдномани ўқиб деярли хатога дуч келмайсиз. 

Аммо биздаги протоколни қўлга олиб ҳайрон қоласиз: на ўзбек, на рус тилида. Боши ўзбек тилида бошланиб, кейин русча давом этади. Баъзан иккала тилнинг аралашмасига гувоҳ бўласиз. Ахир учрашув протоколи расмий ҳужжат, тўғрими? Қолаверса ОАВ вакилларига тақдим этиладиган қоғоз. Шундай экан, бехато тўлдиришга ҳаракат қилиш керак эмасми? Келинг, шу ўринда қайдномаларда кетган баъзи қўпол хатоларни келтириб ўтсак. 

Масалан, Суперлиганинг 17-тур доирасидаги "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" баҳси учун тўлдирилган расмий протоколни олайлик. Хатога йўл қўйиш бошидан бошланган. Жамоалар номи ёзилаётганда "Навбахор" дейилган, аслида "Навбаҳор" ёзилади. Шу ўринда айтиб ўтиш даркор, она тилимизда "х" билан "ҳ"ни фарқлашда кўпчилик адашади. Буни фарқлашнинг энг осон йўли кўп китоб ўқиш, чунки сўзлар қайта-қайта ўқилгандагина қандай ёзилиши эсда қолади. 

Бошқа хатоларга тўхталамиз. Бош ҳакам Рўзиев Хасан (аслида Ҳасан), Заҳирадаги ҳакам (аслида Захирадаги), Мухтаров Жасур (аслида Мухторов), Рахматуллаев Жахонгир (аслида Раҳматуллаев Жаҳонгир). Бу учрашув расмийлари билан боғлиқ имловий хатолар. Ҳартугул ҳакамлар тоифаси ўзбек тилида ёзилган, бу эса кишини қувонтиради. 

Жамолар кийим ранги деган жойида "Навбаҳор"ники кизил (аслида қизил), "Сўғдиёна"ники Ок кора (аслида оқ-қора) ёзилган. Майли, протоколни тўлдирган шахс комьпютерида ўзбекча шрифт йўқдир, лекин ўрнатиб олса бўлади-ку. Энди футболчиларга ўтамиз. Хатолар шунчалик кўпки, баъзи майдаларига индамай кўз юмасиз. .Энг жиддийлари Гафуров Мирзохид (аслида Ғофуров Мирзоҳид). Шу ўринда ўйланиб қоласан, балки комиссар футболчилар исм-фамилиясини рус тилида ёзмоқчи бўлгандир. Агар шундай бўлса, унда нимага ҳакамлар тоифаси ўзбек тилида ёзилган? Хуллас бир қарорга келишимиз керак, ё тўлиқ ўзбек тилида ёзилсин ёки рус тилида. 

Давом этамиз, Мехманов Жахонгир (аслида Меҳмонов Жаҳонгир). Номанов Аюбхон (аслида Нўъмонов), "Сўғдиёна" футболчиларида ҳам хатолар бир талай. Орифов Эльёр (аслида Элёр), Хасанов Шохжахон (аслида Ҳасанов Шоҳжаҳон), Тошпулатовда "ў" йўқ, лекин Тўхтасиновда бор. Жуда ғалати. Булар-ку майли, лекин "Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Илҳом Муллажонов деб ёзилганига нима дейсиз. Ёки Илҳом ака фамилиясини ўзгартирди-ю, биз бехабар қолдикми? 

14-турдаги "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашуви протоколини тўлдирган киши хатоларни янада ғиж-ғиж қилиб ташлаган. Хусусан ҳакамлар тоифаси тўлиқ рус тилида ёзилган. Энди "х" билан "ҳ"ни айтмасаям бўлади. Ҳожибой Тожибоев айтганидек, Ғиёсжон Гиёсжон бўлиб қолган. "Металлург" футболчиси бошида Тўраев Акбар деб ёзилган, кейинроқ "Акбар"нинг устидан ручка билан чизиб Зафарга ўзгартириб қўйган. Энг даҳшати, "Қўқон-1912" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов "Нумон Хаснов" бўлиб қолган. 

"Қўқон-1912" - АГМК баҳси учун тўлдирилган расмий қайдномада ҳам шу аҳвол. Бу ерда ҳам Нўъмон Ҳасанов "Хаснов" ёзилган. (Шаблон ҳаммада бир хилми дейман). Ҳакамлар тоифаси яна русча кетган. Футболчилар, мураббийлар исм-фамилияси тўлиқ рус тилида берилган. "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви протоколи ҳам хатолардан ҳоли эмас. Масалан, жамоаларнинг кийим ранги деган жойда "Қизилқум" оқ, "Пахтакор" сариқ ёзилган. Лекин ўйинга оид фотосуратларга қарасангиз, "Қизилқум"нинг тўлиқ кўк, "Пахтакор"нинг эса тўлиқ оқ рангли либосларда тўп тепганини кўрасиз. Ёки ПФЛ комиссари умуман бошқа ўйинни кўрдими? Имловий хатоларни-ку майли айтмай қўя қоламиз. 

Хуллас, бу каби хатолар ҳар бир қайдномада учрайди. Мавсум бошидан бери шу аҳвол. Аввало ПФЛ ҳужжатни қайси тилда тўлдиришни билолмай ҳалак. Модомики давлат тили ўзбек тили экан, ўргансин комиссарлар ўз она тилимизда ёзишни. ОФК комиссари бўлиш учун инглиз тилини билиш мажбурияти бўлганидек, бизда ҳам она тилини билиш мажбуриятини юклаган жоиз эмасми? 

Аслида-ку, имловий ва ўта қўпол хатолар билан ёзиш фақат футболда эмас, балки кўп жойларда роса авж олган. Ҳатто нотариус ва бошқа ташкилотларда ҳам оддий сўзни ёза олмайдиганлар қоғоз тўлдириш билан машғул. Натижада кўп ҳужжатларда хато кетиб қолиши оқибатида одамлар яна сарсон юради. Ахир бир чиройли тилимиз бор, шундан чиройли фойдаланган маъқул эмасми? Эҳтимол бу сийқаси чиққан мавзудир, лекин она тилига бефарқ бўлмаган ҳар қандай кишининг бу каби хатоларни кўриб ғаши келишини унутмайлик.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика