UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  1 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  1 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  1 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  10 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  9 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  28 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4

Ўз жонига қасд қилиш, қабрдан қазиб олинган жасад, 13 йилдан бери сир бўлиб қолаётган тергов иши. Гаттининг ўлими бокс тарихидаги энг катта жумбоқлардан бири бўлиб қолмоқда Янгиликлар

Ўз жонига қасд қилиш, қабрдан қазиб олинган жасад, 13 йилдан бери сир бўлиб қолаётган тергов иши. Гаттининг ўлими бокс тарихидаги энг катта жумбоқлардан бири бўлиб қолмоқда

Теглар :  Olamsport.com
Ҳа, бу расман ўз жонига қасд қилиш, лекин ҳаммаси кўринганидек эмас.

Ҳатто боксга қизиқмайдиган инсон ҳам Артуро Гатти ҳақида эшитган бўлиши аниқ. Икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони, ёрқин ғалабалар ва қонли мағлубиятларни бошидан ўтказган Гатти ажойиб жанг услуби билан мухлислар эътиборни қозонган.

Унинг жанглари мухлисларда катта қизиқиш уйғотган ва кўп бора "Йил жанги" дея эътироф этилган. Ҳатто Гаттининг ўлими ҳам сенсацияга айланган ва қизиғи, шу кунга қадар сирлилигича қолмоқда. 

Артуро Гатти катта акасининг ортидан боксга кириб келади. Вақт ўтиши билан Жо Гатти "Чақмоқ", Артуро эса "Момақалдироқ" лақабини олади.

Артуро 1972 йилда Италиянинг Кассино шаҳрида туғилган. Аммо Италияда узоқ яшамади. 1977 йилда отаси Жованни Гатти бутун оиласи - рафиқаси, икки ўғли ва қизи билан Канаданинг Монреаль шаҳрига кўчиб кетди. У ерда ака-ука Артуролар спорт билан шуғуллана бошлашди. Кичкина Артуро футбол ва хоккейни танлади, Жо Гатти эса муштлашишга эътибор қаратди ва ҳатто бир оз муваффақиятга ҳам эришди. У ярим ўрта вазн тоифасида Канада чемпиони бўлиб, АҚШга кўчиб ўтиш орқали профессионал боксчига айланди.

Бу келажакдаги чемпионнинг, яъни Артуронинг фаолияти бошланишига йўл очиб берди. Акасининг телевидениедаги чиқишларини томоша қилар экан, ёш Артуро жанг санъатига қизиқа бошлайди. Болакай биринчи марта бокс залига 8 ёшида боради ва бу спорт ҳаётининг мазмунига айланади. Ака-укаларнинг биргалиги тахаллусда акс этган: Жо "Чақмоқ" номи билан танилган, шунинг учун миллий чемпионатда ғалаба қозонганидан кейин Артуро ундан кейин бўлгани учун "Момақалдироқ" лақабини олган.

Аллақачон ҳаваскорлар ўртасида Гатти ўз услубида бокс туша бошлади: очиқ, хавфли ва муросасиз. Бу ўз самарасини бера бошлади ва Артуро ўсмирлар ўртасида икки карра Канада чемпионига, шунингдек энг енгил ва енгил вазн тоифаларида учта "Олтин қўлқоп"га эга бўлди.

Аммо ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида...


Материалнинг давоми қуйидаги саҳифада > > > Ўз жонига қасд қилиш, қабрдан қазиб олинган жасад, 13 йилдан бери сир бўлиб қолаётган тергов иши. Артуро Гаттининг ўлими бокс тарихидаги энг катта жумбоқлардан бири бўлиб қолмоқда

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика