Ўткир Юсупов: "Навбаҳор"да жароҳат олган футболчилар кўп"
03 ноя 2022 23:11
Янгиликлар
Ўткир Юсупов: "Навбаҳор"да жароҳат олган футболчилар кўп"
Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Навбаҳор" учрашувидан сўнг меҳмонлар посбони Ўткир Юсупов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Жамоа "Олимпик" билан дуранг ҳамда кубок финалдаги мағлубиятдан кейин "Локомотив"га қарши ўйинда қанчалик тайёргарлик кўрди?
— Кубокдаги мағлубиятдан сўнг жамоанинг уйғониши сал қийин бўлди. Биринчи бўлимда унчалик ўйинимиз ўхшамади, иккинчи бўлимга руҳий томонлама кўтарилган ҳолда чиқиб, юзимиз ёруғ бўлди. Эндиликда "Металлург" ва АГМКга қарши кейинги ўйинларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.
— Жамоанинг жисмоний ҳолати қанақа?
— Жисмоний ҳолатимиз яхши, лекин жароҳат олганлар кўп, шу боис кўпчилик жароҳат билан ўйнамоқда. Келгуси ўйинларгача тикланишга ҳаракат қиламиз, деди "Навбаҳор" посбони.
Фикрлар