UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  3 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  6 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  3 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  8 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  14 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19

Отабек Шукуров: "Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни истайди" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни истайди"

БАА яшил майдонларида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати жуда қизғин давом этяпти.
Ушбу мусобақада “Машъал”нинг уч нафар футболчиси иштирок этаётгани хусусида олдин хабар бериб ўтгандик. Кеча терма жамоамиз сардори Отабек Шукуров билан учрашиб, жаҳон чемпионатидан олаётган таассуротлари борасида сўрадик.

“Жаҳон чемпионати ҳаммамизга жуда ёқпяти, - дейди Шукуров. – Ҳар бир ўйиннинг савияси юқори. Ҳар бир учрашувда Ўзбекистондан келган мухлислар бизни қўллаб туришибди ва бу бизга катта далда бўлмоқда. Умуман олганда, бу ерда ўзимизни бегонадек ҳис қилаётганимиз йўқ”.

“Менга ҳар иккала учрашув ҳам ёқди. Айниқса, Марокаш билан кечган баҳс жуда қизиқарли бўлди. Лекин биринчи ўйинда кўпроқ қийналдик, деб ўйлайман. Чунки маҳаллий шароитга мослашиш сал қийинроқ кечди. Ҳозир эса ҳаммасига кўникиб бўлганмиз”.

“Жаҳон чемпионатида ҳар бир футболчи ўзини кўрсатишни истайди. Мен ҳам бундан мустасно эмасман. Турнирдаги асосий мақсадимиз имкон қадар узоққа бориш. Насиб қилса, Ватанимизга юқори ўринларни эгаллаган ҳолда қайтамиз”.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика