UZ

Сўнгги янгиликлар

06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  0 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  1 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  2 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  5 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  5 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  81 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  85 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  3 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   28 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2

Отабек Шукуров Лондонда операция қилинади Янгиликлар

Отабек Шукуров Лондонда операция қилинади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг "Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров "China cup-2019" халқаро мусобақасидан ўрин олган Хитойга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.

Кейинчалик текширувлар натижасида Шукуровнинг болдир суяги пастдан сингани ва у камида 2 ой майдонга туша олмаслиги маълум бўлди. Миллий терма жамоа шифокорлари маҳаллий шифохонада Отабек Шукуровга дастлабки тиббий ёрдамни кўрсатгач, футболчи даволанишни давом эттириш учун ўз клуби ихтиёрига йўл олди. Чунки бундай ҳолларда футболчи жароҳатини даволаш учун клуб билан маслаҳатлашган ҳолда иш тутиши талаб этиларди. "Шаржа" клуби шифокорлари Отабек Шукуровнинг жароҳатини кўздан кечириб, операция орқали даволашга қарор қилишди. Эндиликда футболчимиз Лондонда операция қилинади. Ҳозирда у ҳужжатлар билан боғлиқ расмиятчиликлар тугашини кутмоқда.

Отабек Шукуровга жароҳат етказган Хитой миллий терма жамоаси ва "Гуанчжоу Эвергранд" клуби ҳужумчиси Веи Ши Хао ўйиндан кейин футболчимизнинг олдига келиб, ундан узр сўраб, қилган иши учун пушаймон эканини маълум қилганди. Қолаверса, Хитой терма жамоаси ёрдамчи мураббийи, шифокори, менежери ҳам Отабек Шукуровдан хабар олиб, футболчиларининг ҳаракатларидан афсусда эканликларини айтиб ўтишганди.

Шунга қарамай, "Гуанчжоу Эвергранд" клуби футболчисининг Шукуровга нисбатан қўполлигини қаттиқ қоралаб, Веи Ши Хаони клуб ўйинларидан четлатгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Қолаверса, Веи Ши Хао ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, футболчи бир умрга футболдан четлатилиши ҳам мумкинлиги эълон қилинганди.

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси бу ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди: "Жароҳатдан сўнг мавсумнинг қолган қисмида клубимга ёрдам бера олмаслигимни билиб, жуда ҳам тушкунликка тушиб қолгандим. Дўстларим, мухлисларим мени қўллаб-қувватлаши натижасида тушкунликни бир оз бўлсада енгиб ўтишга муваффақ бўлдим. Аммо менга жароҳат етказган Ве Ши Хао клуби томонидан жазоланганини, маълум муддат майдонга туша олмаслигини эшитганимдан кейин яна хафа бўлдим. Келажакка катта умидлар билан боқувчи ёш футболчи сифатида майдонга туша олмай, футболдан четда бўлиш қанчалик катта фожеа эканини яхши биламан. Профессионал футболчи сифатида футболда жисмоний тўқнашувлар табиий эканини тушунаман, Веи Ши Хао ўйиндан кейин олдимга келиб, узр сўраганда, мен унинг узрини қабул қилганман. Шу сабабли мен "Гуанчжоу Эвергранд" клубига расман мурожаат қилиб, футболчига белгиланган жазо чорасини юмшатишни сўраб қолган бўлардим".

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика