UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Аёллар ўртасидаги ЖЧ-2019. Барча чорак финалчилар маълум ва уларнинг орасида Осиёдан бирорта ҳам жамоа йўқ  2 01:35Расман: "Эвертон" клуби "Барселона" хавбекини сотиб олди  4 00:50Симеоне: “Ҳамма Мессини Марадона билан беллашади деб ўйлайди, аслида эса у фақат Роналду билан баҳс олиб боряпти“  10 00:20Африка Миллатлар Кубоги-2019. Зеедорф шогирдлари мусобақани ғалаба билан бошлади  2 00:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 00:00Ван Дейк якунланган мавсум "Ливерпуль"да кимлар қаҳрамон бўлганини айтди  1 23:30Роналдо: "Уларни солиштириш адолатдан эмас"  16 23:15КОНКАКАФ-2019 Олтин Кубоги. Мезбон Коста-Рика кутилмаганда мағлуб бўлди  2 22:55Африка Миллатлар Кубоги-2019. "E" квартетида биринчи тур баҳслари ўтказилди  2 22:30ОЧЛ. Каннаваро устозлигидаги жамоа Феллайни ҳаракат қилаётган клубни мусобақадан чиқариб юборди   4 21:59Равшан Эрматов ОФК вакилларини қабул қилди  12 21:54Азиз Тўхтабоев: "Серияда бешталикдан кейинги зарбаларни футболчиларнинг ўзлари ҳал этишди"  6 21:52Ҳамиджон Актамов: “Ҳар доим пенальти тепишни машқ қиламиз”  10 21:50Ўзбекистон кубоги. “Қизилқум” пенальтилар сериясида “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратиб кейинги босқичга чиқди (батафсил шарҳ)  2 21:45Эл-Шарави учун 3 йиллик шартнома ва йилига 16 миллион евро маош. Ёмон эмас-а?  7

Отабек Шукуров Лондонда операция қилинади Янгиликлар

Отабек Шукуров Лондонда операция қилинади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг "Шаржа" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров "China cup-2019" халқаро мусобақасидан ўрин олган Хитойга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этганди.

Кейинчалик текширувлар натижасида Шукуровнинг болдир суяги пастдан сингани ва у камида 2 ой майдонга туша олмаслиги маълум бўлди. Миллий терма жамоа шифокорлари маҳаллий шифохонада Отабек Шукуровга дастлабки тиббий ёрдамни кўрсатгач, футболчи даволанишни давом эттириш учун ўз клуби ихтиёрига йўл олди. Чунки бундай ҳолларда футболчи жароҳатини даволаш учун клуб билан маслаҳатлашган ҳолда иш тутиши талаб этиларди. "Шаржа" клуби шифокорлари Отабек Шукуровнинг жароҳатини кўздан кечириб, операция орқали даволашга қарор қилишди. Эндиликда футболчимиз Лондонда операция қилинади. Ҳозирда у ҳужжатлар билан боғлиқ расмиятчиликлар тугашини кутмоқда.

Отабек Шукуровга жароҳат етказган Хитой миллий терма жамоаси ва "Гуанчжоу Эвергранд" клуби ҳужумчиси Веи Ши Хао ўйиндан кейин футболчимизнинг олдига келиб, ундан узр сўраб, қилган иши учун пушаймон эканини маълум қилганди. Қолаверса, Хитой терма жамоаси ёрдамчи мураббийи, шифокори, менежери ҳам Отабек Шукуровдан хабар олиб, футболчиларининг ҳаракатларидан афсусда эканликларини айтиб ўтишганди.

Шунга қарамай, "Гуанчжоу Эвергранд" клуби футболчисининг Шукуровга нисбатан қўполлигини қаттиқ қоралаб, Веи Ши Хаони клуб ўйинларидан четлатгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Қолаверса, Веи Ши Хао ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, футболчи бир умрга футболдан четлатилиши ҳам мумкинлиги эълон қилинганди.

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси бу ҳолатга қуйидагича муносабат билдирди: "Жароҳатдан сўнг мавсумнинг қолган қисмида клубимга ёрдам бера олмаслигимни билиб, жуда ҳам тушкунликка тушиб қолгандим. Дўстларим, мухлисларим мени қўллаб-қувватлаши натижасида тушкунликни бир оз бўлсада енгиб ўтишга муваффақ бўлдим. Аммо менга жароҳат етказган Ве Ши Хао клуби томонидан жазоланганини, маълум муддат майдонга туша олмаслигини эшитганимдан кейин яна хафа бўлдим. Келажакка катта умидлар билан боқувчи ёш футболчи сифатида майдонга туша олмай, футболдан четда бўлиш қанчалик катта фожеа эканини яхши биламан. Профессионал футболчи сифатида футболда жисмоний тўқнашувлар табиий эканини тушунаман, Веи Ши Хао ўйиндан кейин олдимга келиб, узр сўраганда, мен унинг узрини қабул қилганман. Шу сабабли мен "Гуанчжоу Эвергранд" клубига расман мурожаат қилиб, футболчига белгиланган жазо чорасини юмшатишни сўраб қолган бўлардим".

Рейтинг: +35   

Фикрлар

+7   
29 мар 15:54:46
azamlawer
Майли, мусулмон одам кечиримли бўлади
+5   
29 мар 14:47:51
zafarbek0094
Professional futbolchining Dushmani bu jaroxat Otabek o'z o'rnini terma da xam klubi daxam mixlab qoygan bir paytda keraksiz jaroxat oldi ollox shifosini bersin tez orada sogayib yana biz muxlislarni xursand qilsin
+3   
29 мар 21:10:28
CARRASco
xolis fikr egasi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана Узбеклар канака булади курларинг хитой корейс японлар куриб урганларинг.Жанубий Корея билан кайсидур U-23 уйинида бизни уйинчи (хозир аник эслолмадим,Мадрахимов шекилли) корейс футболчини ургани учун терма уйинларидан четлатилганди.Мураббий Шухрат Максудов хам шу корейсни оркасидан четлатилганди.Вохоланки корейсни узи провокация ишлатиб олдин бизни футболчини туртган ва кеин бутун Корея бизни устимиздан шикоят килганди.
Toxir Shamsiddinov
+3   
29 мар 14:49:07
zafarbek0094
Bardam bo'l Otabek xali bizni Jch 2022 kutyabdi sensiz qiynalamiz sogayib ket hudo hoxlasa
+3   
29 мар 14:34:28
Kamol505.
Хитойликлар бундан буён Узбекларни курса етти букулиб саломлашса керак хурмат юзасидан
+2   
29 мар 16:50:41
Shaxzod Abdumalikov
Ya qoyil bzada futbolchi jarohat osa klub shartnoma tugawini kutib tappa bekor qiladi bechara futbolchi jarohat bn qaysi klubga o'tiwini bilmiy oshpaz yoki taksis bo'p ketadi. Qoyil arab jamoalarida rivojlanish topmasang ham qadr toparkansan
+1   
29 мар 16:13:58
Maqsad
xolis fikr egasi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мана Узбеклар канака булади курларинг хитой корейс японлар куриб урганларинг.Жанубий Корея билан кайсидур U-23 уйинида бизни уйинчи (хозир аник эслолмадим,Мадрахимов шекилли) корейс футболчини ургани учун терма уйинларидан четлатилганди.Мураббий Шухрат Максудов хам шу корейсни оркасидан четлатилганди.Вохоланки корейсни узи провокация ишлатиб олдин бизни футболчини туртган ва кеин бутун Корея бизни устимиздан шикоят килганди.
Тохир Шамсиддинов эди.
+1   
29 мар 15:00:56
xolis fikr egasi
Мана Узбеклар канака булади курларинг хитой корейс японлар куриб урганларинг.Жанубий Корея билан кайсидур U-23 уйинида бизни уйинчи (хозир аник эслолмадим,Мадрахимов шекилли) корейс футболчини ургани учун терма уйинларидан четлатилганди.Мураббий Шухрат Максудов хам шу корейсни оркасидан четлатилганди.Вохоланки корейсни узи провокация ишлатиб олдин бизни футболчини туртган ва кеин бутун Корея бизни устимиздан шикоят килганди.
+1   
29 мар 14:42:31
M.Uralov
Гап йўқ Эркакни гапи шунақа бўлади
+1   
29 мар 14:33:54
Scofield
Ollohim Shifosini Bersin. Lekin zo'r mavzu topdina. Umumiy Milliy terma jamoa Azolari Nima lar bn Band Rejalar Qanaqa shularnixam Yoritina
+1   
29 мар 14:33:27
Saidazamxon Nazrullaxonov
Xudo shfosini bersin tezroq safga qaytsin
   
29 мар 21:55:37
xolis fikr egasi
CARRASco фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Toxir Shamsiddinov
++++++
   
29 мар 21:55:23
xolis fikr egasi
Maqsad фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тохир Шамсиддинов эди.
+++++
   
29 мар 16:13:05
Jalol Jalol
azamlawer фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Майли, мусулмон одам кечиримли бўлади
+
   
29 мар 16:12:04
Jalol Jalol
Bu futbol sal yureni keng qilamz. Xitoyli futbolchi ham hohlamagan bosa kere. Tuzalib keting Otabek
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг