UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Симеоне: "Бу "Ливерпуль" тарихга киради, биз буюк жамоа ҳақида гапирмоқдамиз"  6 13:28"Барселона" шу ҳафтада даниялик ўйинчининг трансферини эълон қилмоқчи  9 13:06"Боруссия" Д - ПСЖ. Неймар ва Мбаппе сафда, Гётце эса бир ўзи шуғулланди. Машғулотлардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  12 13:00ЕЧЛ. Жамоалардаги футболчилар ўрин алмашганда  3 12:37"Локомотив" исроиллик футболчи билан шартнома имзолаши мумкин  7 12:16Championat.asia сайтига Намангандан видео оператор керак  12 12:10"Ювентус" "Реал" ўйинчиси билан шартнома имзолаши мумкин  4 11:55"Пахтакор" - "Шаҳр Ходро" учрашувидан мухлислар ГАЛЕРЕЯСИ  6 11:49Olamsport: Фазлиддиннинг навбатдаги жанги аниқ, хоккей афсоналарига Тошкентдан уй ва бошқа хабарлар  2 11:48Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAга йўл олди. Икки футболчи йиғинга бора олмади  53 11:38Мюнхен авиаҳалокатида тирик қолиб, бир неча кишини қутқарган дарвозабон вафот этди  3 11:33Лионель Месси навбатдаги мукофотни қўлга киритди  14 11:10Карикатура: Чемпионлар лигасидан бир кун олдин жамоалардаги ҳолат  3 10:47Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  9 10:44Фабрегас Магуайрнинг фоли ҳақида: "Бу қизил"  22

Отабек Ғуломхўжаев: "Ҳақиқий кучимиз саралаш ўйинларида кўринади" (давоми) Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Ҳақиқий кучимиз саралаш ўйинларида кўринади" (давоми)

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев билан суҳбатимиз бирмунча узоқ давом этди.

Ўқувчилар интервьюнинг биринчи қисмини кеча мутолаа қилдилар. 

Отабек Ғуломхўжаев: "Ҳақиқий кучимиз саралаш ўйинларида кўринади" (1-қисм)

Суҳбат мобайнида Отабек Ғуломхўжаевнинг ички кечинмаларини, шунингдек бошқа мураббийлар билан ўзаро муносабати қай даражада эканлигини билишга ҳаракат қилдим. Қуйида мазкур интервьюнинг давомини ўқишингиз мумкин. 


- Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг қайси чизиғидан кўнглингиз тўқ ва қайси чизиқ устида кўпроқ ишлаш керак деб ҳисоблайсиз? 

- Дарвоза ва ярим ҳимоядан кўнглим тўқ. Лекин марказий ҳимоядан ҳеч кўнглим тўлмаяпти. Бизга яхши марказий ҳимоячилар керак ва бу борада селекция ишларини олиб боряпмиз.

 

- Ҳимоядаги муаммолар CAFA U-19 Championship мусобақасида ҳам кўзга ташландими? 

- Ҳа. Тожикистондаги турнир давомида ҳимоя чизиғида бир нечта ўзгаришларни синаб кўрдик. Бу мусобақада керак пайтда ҳимоявий ўйнадик, керак пайтда юқори прессинг ишлатдик, ўтказиб юборилган голларда хатоларимизни кўриб олдик. Ва айтишим мумкинки, хато саралаш ўйинларида эмас, балки шу мусобақада кўзга ташлангани яхши бўлди. Биз қайси камчиликларни бартараф этиш кераклигини энди яхшироқ биламиз.


- Афғонистон қандай таассурот қолдирди? Ҳар ҳолда U-19 Осиё чемпионати саралашида бу жамоа билан бир гуруҳда ўйнаймиз. 

- Энди уларнинг ҳам ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди. Футболчиларида иштиёқ юқори, лекин биз улардан устунмиз. Балки кимдир 2:2 ўйнадинглар, нималар деяпсиз дейиши мумкин, лекин хоҳласак бу жамоага бешта гол урамиз. Фақат CAFA U-19 Championship мусобақасида кутилмаган дуранг қайд этилди. Учрашув охиригача 2:0 ҳисобида ютиб тургандик, охирги 10 дақиқада иккита гол ўтказиб юбордик. Осиё чемпионати саралаш босқичида бу жамоага қарши қийналмаймиз деб ўйлайман.

 

- Иш фаолиятингизда қайси мураббийлардан маслаҳат олиб турасиз? 

- Андрей Шипилов, Вадим Абрамов каби мураббийлардан кўп маслаҳат олганман. Менга айниқса Вадим Абрамовнинг футболчилар билан гаплашиши ёқади. У киши кимга қандай муомала қилиш кераклигини жуда яхши билади. “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг ҳам ишини мунтазам кузатиб бораман.


Андижонда иш бошлаган Александр Хомяковни қаттиқ ҳурмат қиламан. Машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказиш жараёни борасида Хомяковдан кўп маслаҳат сўраганман. Ҳатто у кишининг машғулот ўтказиш жараёнини флешкамга ёзиб олгандим. Тўғриси, мен ўқиб ўрганишдан ҳеч қачон чекинмайман ва кимдан бирон нимани сўраш керак бўлса, сўрашдан асло уялмайман. Умуман олганда қайси мураббий ишлаётган бўлса, бориб нимадир ўрганишга ҳаракат қиламан: болалар мураббийими ё Суперлига жамоаси мураббийими, бунинг менга фарқи йўқ.

 

- Устоз-мураббий сифатида кимларни кўрсата оласиз? 

- Менга нимадир ўргатган ҳар бир мураббийни ўзимга устоз деб биламан. Агар фаолиятимга катта таъсир кўрсатган устозлар ҳақида гап кетса, биринчи навбатда Сайфиддин Эрматовни тилга олган бўлардим. У киши менга кўп нарса ўргатган. Мураббий бўлишимга Дилшод Нуралиев, Ленур Еремеев каби мутахассисларнинг қўшган ҳиссаси катта. Самвел Бабаян эса ўша пайтда менга ишонч билдириб "Пахтакор"нинг 1995 йилда туғилган футболчиларни топширганди. Шунингдек, Миржалол Қосимов, Вадим Шодиматов, Сергей Лушан каби мураббийлардан ҳам миннатдорман.

  

- Ҳеч Эктор Купернинг иш услубига қизиқиб кўрдингизми?  

- Купер жуда тиғиз одам, унинг бўш пайти кам. Аргентиналик мураббийдан ўрганса бўладиган жиҳатлар кўп, аммо ўз навбатида менга унчалик ёқмайдиган усуллари ҳам бор. Масалан, ҳимоявий тактика танлашини унчалик хушламайман. Энди бу ўзимнинг шахсий фикрим. Чунки бизда ижрочилар бор ва бемалол футболчилар кучидан фойдаланиб ишласа бўлади. Мен Куперга маслаҳат беришга ожизман, фақат ўз кузатувим бўйича терма жамоа ҳимоявий ўйнамасин дейман.


- U-19 Осиё чемпионати регламентига кўра, терма жамоалар саралаш босқичида 11та гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ ғолиби ва 4та энг яхши иккинчи ўрин эгаси қитъа биринчилига йўлланма олади. Жамоамизнинг салоҳияти ва кучидан келиб чиқиб ички ҳиссиёт нима деяпти: биз Осиё чемпионатига борамизми? 

- Ичимда жамоага нисбатан ишонч бор. Биз Саудия Арабистонига гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш учун борамиз. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек кечса, мана кўрасиз уйга Осиё чемпионати йўлланмаси билан қайтамиз. 

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг