UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Суперлига қайтмоқда. 25-тур учрашувларининг бошланиш вақтлари  1 20:41Лерой Сане МЮ ва "Арсенал"дан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди  0 20:05Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди  23 19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  3 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  11 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  4 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  8 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  8 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  5 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   26

Отабек Ғуломхўжаев: Берлин академиясига қарши ўйинларда турли тактик услубларни синаб кўрамиз Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: Берлин академиясига қарши ўйинларда турли тактик услубларни синаб кўрамиз

Бугун Андижонда катта футбол байрами. «Соғлом авлод» стадионида Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Германиянинг Берлин академияси тарбияланувчилари билан ўзаро баҳс олиб боради.

Учрашувдан олдин оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ўтказилди. Андижон шаҳридаги «Велла Элегант» меҳмонхонасида уюштирилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Генри Ренош ҳамда жамоа сардори Лоуренц Дель иштирок этишди.

- Аввало бизни бу ерда жуда илиқ кутиб олишганидан хурсандмиз. Ўзбекистонда бўлиб турганимиздан жуда ҳам мамнунмиз. Бу ернинг одамлари меҳмондўст ва самимий экан. Умид қиламанки, учрашув қизиқарли ўтади ва мухлисларга ёқади, - деди Лоуренц Дель. Шундан сўнг Генри Ренош журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.

- Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Рақибни тўлиқ ўргандик дея олмайман. Лекин Ўзбекистон Осиё вакили ҳисобланади ва осиёликларнинг ўзига хос ўйин услуби бор. Европада эса бошқача услубда ўйналади. Шундай экан, бизни қизиқарли рақиб билан тўқнашув кутиб турибди, дея оламан.

- Андижонда илк бор бўлиб турибсиз. Шаҳар сизга ёқдими?

- Бу ерга келганимизга ҳали кўп бўлмади. Лекин ҳозирдан айтишим мумкинки, ҳаммаси ажойиб. Бўш вақтимиз бўлиши билан албатта Андижонни айланиб чиқамиз.

- Ўзингиз ишлаётган Берлин академияси ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз?

- Биз асосан терма жамоаларга ўйинчи етиштириб беришни асосий вазифа қилиб қўямиз. Футболчиларни 14 ёшидан қабул қиламиз. Терма жамоага Берлиннинг олтита клубидан ўйнчиларни олганмиз. Ўзбекистон ёшларига қарши учрашув эса ўйинчиларимиз учун фойдали бўлади.

- Академияда таҳсил олган таниқли футболчилар борми?

- Албатта, бор. Масалан, ака-ука Боатенгларни айтишим мумкин. Шунингдек, «Челси»да ўйнаган Рюдигер ҳам бор. «Бавария» бош мураббийи Нико Ковач ҳам ушбу академиядан чиққан. Умуман олганда, бундай мисоллар кўп.

Бизни олдидан қизиқарли учрашув кутмоқда. Ўзбекистоннинг иқлими Германияникига қараганда иссиқроқ ва бу бизга бир оз қийинчилик туғдириши мумкин. Аммо ўйин кечки соат 6 дан кейин бошланар экан. Шу боис ортиқча муаммо бўлмайди деб умид қиламан.



Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев иштирок этди ва унга футболчилардан Жасур Жалолиддинов билан Абдувоҳид Неъматов ҳамроҳлик қилишди.

- Очиғи, рақибимиз ҳақида кўп ҳам маълумотга эга эмасмиз. Биз ўз одатимизга кўра тайёрландик ва эртанги баҳсга тайёрмиз, деб айта оламан, - деди Отабек Ғуломхўжаев.

- Берлин академиясига қарши ўйинда Сиз учун натижа муҳимми?

- Биз биринчи навбатда жамоавий ўйинни шакллантиряпмиз ва турли тактик услублар устида ишлаяпмиз. Бу ўртоқлик ўйини. Ўйин давомида қандайдир хатолар кўзга ташланиши мумкин. Муҳими, кейин расмий ўйинларда ўша хатоларни такрорламайлик. Биз учун натижа фақат асосий босқичларда бўлади. Ҳозир эса натижа аҳамиятсиз.

- Айни пайтда сизни нима хавотирга солмоқда?

- Ростини айтсам, бизда марказий ҳимоячи билан боғлиқ муаммолар бор. Шу сабабли қанот ҳимоячиларини ушбу позицияда ўйнатишга мажбур бўляпмиз. Ўрта чизиқ вакилларидан эса кўнглим тўқ ва бу позицияда рақобат ҳам кучли.



- Ўйиннинг Андижонда ўтказилиши жамоа аъзоларига қанчалик таъсир қилиши мумкин?
- Ушбу ўйинга мухлислар томонидан қизиқиш катта. Стадионга кўплаб мухлислар келиши кутилмоқда. Бу биз учун жуда яхши. Чунки футболчиларимизни стадиондаги қайноқ муҳитда ўзларини қанчалик кўрсата олишларини билиб оламиз. Чунки биздаги ўйинчилар бундай мухлислар қаршисида ҳали кўп ўйнашмаган. Шу томонлама ҳам бу ўйиннинг биз учун фойдали томонлари кўп.

Жасур Жалолиддинов:

- Берлин жамоасига қарши яхши ўйин бўлади, деб ўйлайман. Бизда кучли таркиб шаклланмоқда. Бу жамоа билан нимагадир эришишимизга кўзим етади. Асосий таркибда ўйнаб ўзимга ишонч пайдо бўлганидан кейин менга янада қийин бўлди. Чунки бунинг масъулияти кўпроқ бўлади. Негаки, энди мендан кўп нарса кутишади. Натижада ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, масъулиятни чуқурроқ ҳис қилишга ҳаракат қиляпман.

Абдувоҳид Неъматов:

- Барчамиз бўлажак баҳсга тўлиқ тайёрмиз. Стадионга йиғилган мухлисларни чиройли ўйин ва ғалабамиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика