UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  102 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Остон Ўрунов "Урал"даги илк машғулотида иштирок этди Янгиликлар

Остон Ўрунов "Урал"даги илк машғулотида иштирок этди

"Урал" янги аъзоси ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Екатеринбург клубидаги биринчи машғулотида қатнашди.

Машғулотлар якунлангач, жамоа матбуот хизмати ҳамюртимиздан интервью олди.

- Екатеринбургда илк машғулотингизни ўтказдингиз. Таассуротлар қанақа?

- Таассуротлар аъло даражада. Тўғриси, ҳали ҳеч кимни танимайман. Аммо кўриниб турибдики, бу ерда яхши атмосфера ҳукм сурмоқда.

- Нега айнан "Урал"ни танладингиз?

- "Урал" – барқарор жамоа. Ўйнашим кераклигини тушуниб етдим. Ҳозир аҳвол бироз оғир, ўйлайманки, ҳаммасини тўғрилаймиз. 

Клуб стадиони ва мухлислари ҳам яхши. Умид қиламанки, ўнгланиб оламан. 

Бир ярим ой индивидуал тарзда шуғулланганиб бордим. "Торпедо"га қарши ўйингача 1 ҳафтадан кам вақт қолди. Худо хоҳласа, ўша ўйинга тайёр бўламан.




Эслатиб ўтамиз, "Урал" кейинги тур ўйинини ўз уйида Ҳожимат Эркинов тўп тепадиган "Торпедо"га қарши ўтказади. Ўзига хос "ўзбек дербиси" Тошкент вақти билан 15:00 га белгиланган.

Аввалроқ Остон Ўрунов Ўзбекистон терма жамоасидан таклиф олгани маълум бўлган эди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика