Остон Ўрунов Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олди

Sherzod Nurmatov
6 сен 2022, 14:17
"Урал" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди, деб хабар бермоқда Екатеринбург клуби матбуот хизмати.

19-28 сентябрь кунлари терма жамоа йиғин ўтказиш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетади.

23-куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Камерун, 27-куни эса Коста-Рика билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Маълумот учун, "Урал" 2 сентябрь куни  ўзбекистонлик 21 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаганини маълум қилганди. Екатеринбург клуби ва Ўрунов ўртасидаги келишув 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Урал" матбуот хизмати