UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Миллатлар лигаси. Тўртта ўйин бўлиб ўтмоқда, "Сўғдиёна" футболчиси асосий таркибда майдонга тушган (онлайн ҳисоб)  0 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  0 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  5 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  4 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  18 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  13 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  8 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  13 16:14910 та гол урган Роналду: "1000 та гол уриш ҳақида ўйлаётганим йўқ"  16 15:35Рубен Аморим "Олд Траффорд"да МЮга қарши майдонга тушганини биласизми?  1 15:00Аббос Файзуллаев 5-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  1 14:34Аморим ёшлардан таркиб топган МЮ ҳақида: "Бизга вақт керак дейишни хоҳламайман, улар тайёр"  3 13:59Сурия Россияга қарши баҳсда 7 нафар асосий таркиб футболчисидан фойдаланмайди  2 13:26Мухлислар сабаб Косово терма жамоаси ўйинни тугатмай, майдонни тарк этди  35

Осиё Кубоги иштирокчиларидан ким тез орада Европага йўл олиши мумкин? Янгиликлар

Осиё Кубоги иштирокчиларидан ким тез орада Европага йўл олиши мумкин?

Теглар :  Осиё Кубоги–2019
Осиё Кубоги ҳал қилувчи палласига кириб улгурди, скаутлар ҳам мусобақада қатнашаётган иқтидорларни эътибор билан кузатишмоқда.

Ироқлик Али Аднан ушбу турнир Европага йўл олиш учун йўлланма бериши мумкинлигининг тирик мисоли бўлиб хизмат қилади. Шундай экан бу сафар турнир иштирокчиларидан кимлар скаутлар эътиборини ўзига қарата олгани ва тез орада Европага равона бўлиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтсак. 

Али Алмоез  (Қатар)

Осиё Кубогининг энг яхши тўпурари бўлиб турган — Али Суданда таваллуд топган. Европа футболи сирларидан Бельгияда бевосита хабардор бўлган ва катталар даражасида Австрия жамоасида ҳам тўп тепган. Испанияга бўлган қисқа сафаридан сўнг, Али яна Қатарга қайтган. Алмоез "Ал-Духаил" таркибида ўйнаб, миллий чемпионатда ғалаба қозонган.

Бельгия тажрибаси шунчаки йўқ бўлиб кетмади ва Али вазиятни яхши ҳис қилиб, муҳим паллаларда рақибдан илдамроқ ҳаракат қилиб ўз мақсадига эришади. Алмоез голларнинг асосий қисмини "опережение"да яхши ҳаракат қилиши ва рақибларидан қочиб кета олиши туфайли урди. Буни айниқса Шимолий Корея термаси вакиллари яхши тушуниб етишди. Алмоез ушбу ўйиннинг 51 дақиқасида "покер"ни расмийлаштириб улгурганди. 22 ёшли ҳужумчи 2022 йилги мундиалда Қатар таркибида ишончли ўйин кўрсата олса ажабланманг. Ўз устида кўпроқ ишлаб, ўйинини янада ўстириши учун унга Европа ҳавоси зарар қилмасди.

Алиризо Бейранванд (Эрон)

Дунёда мақташга арзигулик голкиперлар жуда кам. Иқтидорли киперлардан бири Эрон термаси дарвозасини қўриқлайди. У Жаҳон Чемпионатида 2та тўп ўтказиб юборганди. Ваҳоланки Осиё вакили гуруҳда Испания ва Португалия каби нафақат Европа, балки жаҳон футболида ўз ўрнига эга термалар билан куч синашганди. Алиризо жамоасини бир неча маротаба мағлубиятдан қутқариб қолган. Шунингдек, у Осиё Кубогида ҳам сифатли ўйин намойиш этмоқда. Бу йилги турнирда Эрон термаси битта ҳам тўп ўтказиб юбормаган ягона жамоа бўлиб турибди. Бунда албатта, жамоа посбонининг ҳиссаси катта эканлиги тушунарли ҳол.

26 ёшли Бейранванд Эрон чемпионати вақтида ўз устида ишлаб, анча ўсди. Унга бошқа клублардан етарлича таклиф бўлади. У Европа чемпионатлари топ-7 жамоаларидан бирида ўйнашига истеъдоди ва кучи етади, десак адашмаймиз. Жаа, Игнатий Нестеровчалик эмаску, лекин эронлик ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда.

Ким Мин Же (Жанубий Корея)

Жанубий Кореянинг жисмонан бақувват марказий ҳимоячиси аввалроқ яъни, Жаҳон Чемпионати учрашувларида ўзини кўрсатиши мумккин эди. Бироқ жароҳат олиб, Россияга бора олмаган эди. Буни ҳисобга олмаганда, ўтган йил Ким учун жуда омадли келди. Кореялик ҳимоячи Осиё ўйинларида ғолиб бўлди ва рамзий термадан жой олди.

Ҳимоячи турнирни бошланғич таркибда бошлаган бўлса-да, ҳозирда ҳисобида 2та гол бор ва у терманинг энг яхши тўпурарларидан бири. Қизиғи шундаки, Жанубий Корея ярим ҳимоячи ва ҳужумчиларининг асосий қисми Европада ўйнайди. Демак, ҳимоя чизиғи бутунлай Осиё қитьаси вакилларидан иборат. Агар Мин Же шу йўсинда давом этиб, ички чемпионатда ҳам, халқаро аренада ҳам юқори даражада ўйнаса, тез орада Европа клубларидан бирига ўтиб кетиш эҳтимоли катта.

Жавоҳир Сидиқов (Ўзбекистон)

Жавоҳир ҳозирда "Қўқон 1912" таркибида ўйнайди. У ўтган йил январда ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати ғолиби бўлганди. Сидиқов бу йилги Осиё Кубогида ҳам сифатли ўйин кўрсата олди. У 1та гол урганига қарамай, рақиб даврозасига бир неча бор кескин ҳужумлар уюштириб, уларга кучли босим ўтказди ва шериклари учун қулай вазиятлар ярата олди.

"Пахтакор" тарбияланувчиси скаутлар эътиборига бир йил аввал тушганди. Бу турнирдаги ўйинлари билан эса уларнинг ишончини оқлай олишини яна бир бор исботлади. Сидиқов "Қўкон 1912"ни тез орада тарк этишига шубҳа йўқ. Уларнинг Шомуродов билан дуэтини яна, аммо энди "Ростов"да кузатиш қизиқ бўларди.

Тамирлан Козубаев  (Қирғизистон)

Бу йилги Осиё Чемпионатида Қирғизистон термаси кўпчиликни ҳайрон қолдиришга муваффақ бўлди. Жамоа кутилмаганда 1/8 финалгача чиқа олди. Бироқ БАА термасига қарши баҳснинг қўшимча вақтида рақибига ғалабани бой берди. Қирғизистон термасида Германиянинг "Ульм" клубида фаолият юритадиган Виталий Люкс яхши ўйин кўрсата олди. Бироқ терманинг бошқа футболчилари ҳам эътиборга тушишга улгурди.

Жумладан, "Дордой" шарафини ҳимоя қиладиган гавдали ўйинчи Тамирлан Козубаев яна бир бор Европага кетиш имконига эга бўлиши мумкин. Аввалроқ, у Литва ва Сербияда ўйнаган. Лекин ҳар сафар жонажон юртига қайтиб келган. Балки ҳозир учинчи имкониятдан фойдаланишнинг айни вақтидир?!


Муаллиф: Сергей Румянцев

Таржима: Нозима Зарипова

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика