UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Реал" ярим ҳимоячиси "Шахтёр"га қайтади  0 16:43"Ал Ҳилол" Рафиньяни нишонга олди, "Барселона" 100 млн евро талаб қилмоқда  1 16:17"Боруссия Д" "Брайтон" ярим ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 15:50Евро-2024. Хорватия - Италия. Превью  2 15:37"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячисига қизиқяпти  1 15:13Баҳодир Мирзаев ОКМК билан шартномасини 5 йилга узайтирди  1 14:49"Манчестер Сити" Украина терма жамоаси дарвозабонини жалб қилмоқчи  1 14:22"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов Олимпиадада қатнашишига рухсат берди  8 14:00Эшитдик-да! Биринчи давра якунланмасдан "Динамо"ни яна бир футболчи тарк этди  3 13:44Суперлига: "Насаф" - "Нефтчи" ва 12-турнинг қолган баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси   45 13:19Ла Лига клублари Европа чемпионатининг грузиялик юлдузига даъвогар  0 12:52"Ливерпуль" "Наполи" хавбекига қизиқмоқда  0 12:26"Атлетико" Словакия терма жамоаси футболчисини сотиб олиши мумкин  0 11:59"Челси" Жонатан Дэвиднинг вакили билан музокаралар олиб бормоқда  1 11:30"Барселона" сотмайдиган футболчилар рўйхати аниқ  3

Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди Янгиликлар

Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди

Мусобақада илк бор финал учрашуви ўтказилди.

1972 йилги қитъа чемпионати Таиланд мамлакатида бўлиб ўтган. Ушбу мусобақа саралашида Япония, Хитой ва бошқа бир қатор жамоалар қатнашишни исташмаган. Чемпионат олдингиларидан фарқли равишда икки гуруҳдан ва плей-офф учрашувларидан иборат бўлган.

Тарихда илк бор Осиё Кубоги ғолиби финал учрашувидан сўнг маълум бўлган. Бундан ташқари илк бор учинчи ўрин учун ўйин ҳам ўтказилган.

Мусобақа мезбонлиги дастлаб Исроилга берилганди ва финал босқичида 8 мамлакат иштирок этиши режалаштирилганди.

1967 йилги Исроил-Фаластин урушидан кейин турли геосиёсий муаммолар ва бошқа сабаблар туфайли Исроилдан мезбонлик олиб қўйилди, жамоа эса мусобақада иштирок этмаслигини билдирди. Шундай сўнг қитъа турнирига мезбон танлаш муаммоси юзага келди. ОФК бахтига, Таиланд тўсатдан турнирга мезбонлик қилиш истагини билдирди.

Тарихда илк бор Осиё Кубоги ғолиби финал учрашувидан сўнг маълум бўлган. Бундан ташқари илк бор учинчи ўрин учун ўйин ҳам ўтказилган.

Бу сафар мусобақада мезбонлардан ташқари амалдаги чемпион Эрон, Кувайт, Жанубий Корея, Ироқ ва Хмер Республикаси (ҳозирги Камбоджа) терма жамоалари иштирок этишди. 7–19 май кунлари бўлиб ўтган чемпионатнинг барча ўйинлари Бангкок шаҳридаги “Миллий” стадионда бўлиб ўтган.

Таркиблар

Эрон: Баҳром Маваддат, Носир Хижази, Жаъфар Кашани, Мустафо Араб, Иброҳим Аштиани, Акбар Каргаржам, Парвиз Қиличхони, Меҳди Муножоти, Жавод Гораб, Мажид Халваи, Али Парвин, Али Жаббори, Асқар Шарафи, Ғулом Ҳусайн Мазлуми, Ҳумоюн Беҳзоди, Ҳусайн Калани, Сафар Иранпак

Бош мураббий: Парвиз Дехдари


Ироқ: Саттор Халаф, Жалол Абдул Раҳмон, Обид Кадхим, Дуглас Азиз, Межбел Фартус, Соҳиб Хазал, Мажид Али, Абдул Ҳамид, Мажид Зувайр, Салоҳ Иброҳим, Шидрак Юсуф, Рияд Нури, Хазем Жассам, Шомил Комил, Али Кадхим, Сабах Хатим, Aммo Юсуф Аҳмад Фатҳи

Бош мураббий: Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳассан


Кхмер Республикаси (ҳозирги Камбоджа): Лим Сак, Лорс Сарахан, Хик Сарим, Тол Кимчи, Сок Ронн, Слейман Салим, Тес Шон, Доук Миладор, Деур Сохом, Сок Сун Хин, Сеа Чунг Инг, Нихим Сокол, Дам Фалла, Туй Кхат


Кувайт: Аҳмад Ал Тарабулси, Ҳусайн Юсуф, Иброҳим Дурайҳим, Солиҳ Абдулла, Ҳусайн Ал Ассуси, Бакир Абдуллатиф, Али Рифаи, Абдулла Ал Асфур, Исса Ал Жассос, Абдулла Ал Эсса, Абдулла Ал Салим, Хамад Бу Хамад, Муҳаммад Султон, Муҳаммад Надар, Абдулҳамид Хаммад, Абдулкарим Нассар, Файёз Марзук, Жавод Халаф, Аббос Карам, Аҳмад Ал Нажди

Бош мураббий: Любиша Брочич (Сербия)


Жанубий Корея: Квон И-ун, Ли Се Ён, Пак Ён Тэ, Ким Хо, Ко Чжэ Ук, Ли Ча-ман, Чунг Хо Сон, Пак Су Док, Ли Хо Тайк, Ким Жин Кук, Ким Кён Чжун, Но Хин Суб, Пак Ли Чон, Хван Жэ Ман, Ким Хо Кон, Бум-кун, Хан Сан-ки, Лим Тэ Чжу, Ким Ин Квон, Чой Сан Чул

Бош мураббий: Пак Бён Сок


Таиланд: Саравут Партипакоранчай, Сунан Масараватт, Чумпол Руангрунг, Наронг Санкасуван, Чирават Пимпаватин, Супакий Меларпкий, Пуллоп Макламтонг, Чатчай Пахолпат, Ич Нардинг, Ниватана Сесавасди, Прапон Тантариянот, Пририт Пунгди, Преэча Китбоон

Бош мураббий: Гюнтер Гломб (Германия)

Гуруҳларга ажратиш учун саралаш ўйинлари
Жанубий Корея – Ироқ 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)
Эрон – Хмер Республикаси 2:0
Таиланд – Қувайт 0:2


“А” гуруҳи
Эрон – Ироқ 3:0
Голлар:
Калони 34, 70, 87

Таиланд – Ироқ 1:1
Голлар:
Мееларпкит 57 – Юсуф 6

Таиланд – Эрон 2:3
Голлар:
Тантариянонд 69, 70 – Жаббори 80, 86, 88

“A”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Эрон

2

2

0

0

6-2

4

2

Таиланд

2

0

1

1

3-4

1

3

Ироқ

2

0

1

1

1-4

1

* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.

“B” гуруҳи
Жанубий Корея – Хмер 4:1
Голлар:
Парк Су Дек 37, Ли Хои Тек 59, Ча Бум Кун 69, Парк Ли Чун 78 – Доеур Сокхом 82.

Жанубий Корея – Қувайт 1:2
Голлар:
Парк Ли Чун 2 – Султон 25, Дураихам 73

Хмер – Қувайт 4:0
Голлар:
Доеур Сокхом 23, Сок Сун Хан 56, Тес Сен 59, Сеа Ченг Еанг 80

“B”гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Жанубий Корея

2

1

0

1

5-3

2

2

Хмер Республикаси

2

1

0

1

5-4

2

3

Қувайт

2

1

0

1

2-5

2

* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.

Ярим финал
Эрон – Хмер 2:1
Голлар
: Иранпак 13, Геличкани 47 – Доеур Сокхом 18

Жанубий Корея – Таиланд 1:1 (пенальтилар серияси 2:1)
Голлар:
Парк Ли Чун 115 – Тантариянонд 98

Учинчи ўрин учун баҳс  
Хмер – Таиланд 2:2 (пенальтлар серияси 3:5)
ФИНАЛ
Эрон – Жанубий Корея 2:1
17 май 1972. Бангкок. “Миллий” стадион. 15000 томошабин
Бош ҳакам:
Сивапалан Катхиравале (Малайзия)
Голлар: Жаббори 48, Калони 108 – Парк Ли Чун 65


Финалда икки карра Осиё чемпиони Жанубий Корея ва амалдаги ғолиб Эрон терма жамоалари тўқнаш келишган. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Қўшимча таймларда форслар ғалаба тўпини киритиб кетма-кет иккинчи бор қитъамизда тенгсиз бўлишган. Эронлик Ҳуссайин Калони 5та гол билан мусобақа тўпурари бўлганди. Иброҳим Аштиани эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

Эътиборли жиҳати, Эрон чемпионликни аввалги мусобақадаги сингари 19 май куни қўлга киритди. Шу боис, ушбу сана мамлакатда байрамдек нишонланади.

Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика