UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  1 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   14 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Ўртоқлик учрашуви. “Металлург” – “Бунёдкор” – 3:1 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. “Металлург” – “Бунёдкор” – 3:1

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги “Бунёдкор” академиясида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ёшлар таркиби мезбонларга қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўтган йилги мавсумда тўртинчи ўринни эгаллаган бекободлик ёшларга қарши учрашувда Ҳикмат Эргашев 1999-2000 йилда туғилган ёшларидан иборат таркибини майдонга туширди. Шунга қарамасдан “полапон” қалдирғочлар биринчи таймда тенгма тенг тўп сурди ва дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб қолишди. Аммо иккинчи таймда бекободликларнинг икки уч ёш бўлса-да катталиги сезилди ва улар бирин-кетин майдон эгалари дарвозасига 3 та тўп киритишди. Голларнинг иккитасини Муҳаммаджон Султонов, биттасини эса пенальтидан Сирож Тошпўлатов киритди. Учрашув якунланиши арафасида бунёдкорчилар битта гол билан жавоб қайтаришди.
“Металлург” ёшлар таркиби энди “Янгиер” жамоаси билан иккита (уй ва сафарда), шунингдек, “Олмалиқ” жамоаси ёшлари билан Бекободда битта ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган. Ҳикмат Эргашев бошчилигида ўтган мавсум ёшлар биринчилигида ғолиб чиққан жамоа эса 3 февраль куни “Металлург”нинг асосий таркибига қарши майдонга чиқади.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика