UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  0 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  56 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  3 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2

“Ордабаси” мухлислари: “Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганишимиз керак. “Иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, қўшни давлатлардан ўйинчиларни олиб келган маъқул” Янгиликлар

“Ордабаси” мухлислари: “Ўзбекистондан кўп нарсани ўрганишимиз керак. “Иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, қўшни давлатлардан ўйинчиларни олиб келган маъқул”

“Championat.Asia” мухбири Николай Егоричев “Texas Fans” (Қайрат, Женис, Сапар) деб номланган "Ордабаси" мухлислар вакиллари билан суҳбатлашди. Улар Чимкент клубининг УEФА Чемпионлар лигасидаги илк ўйини ва Ўзбекистон вакилларининг ўтган йилги чемпионатда қанчалик катта из қолдиргани ҳақида сўз юритди.

"УEФА Чемпионлар лигасида кучсиз жамоа йўқ. Шу боис, ожиз жамоа дуч келишини кутмаслигингиз керак. Рақиб номаълум бўлса ҳам, "Петрокуб" билан ўйинда бўлгани каби кураш олиб бориши мумкин. Молдоваликларнинг ўйинлари менга ёқди: яхши, ишончли ҳимоя, яхши ҳужум қилишди.

Бизга ҳужумчи етишмади. Исломхан ва Тағиберген, назаримда, бир тайм ўйнаб бера оладиган футболчилар сирасига киради. Уларнинг 90 дақиқа юқори савияда ўйнашга кучлари етмайди. Агар жамоа иккинчи ўйинда характер намойиш эта олса, кейинги босқичга йўл олишимиз мумкин. Чимкентда футболни яхши кўришади, лекин бу ерда фақат яхши футболчи бўлишнинг ўзи кифоя эмас - ўйинчида характер ва руҳ ҳам бўлиши керак. Футболчиларда виждон бўлса, мухлислар олдида уятга қолмасликлари учун борини беришлари керак.

Биз чимкентликлар ўзбек футболчиларини жуда яхши кўрамиз. Ўтган йили Абдихолиқов ва Умаров чемпион бўлишимизга ёрдам беришди. Умаров, умуман олганда, маҳаллий жамоатчиликнинг ёқимтойларидан бирига айланган. У техник жиҳатдан моҳир ва тўп учун курашдан қўрқмайди. Яхшибоев жорий мавсумда яхши ўйин кўрсатмоқда. Узоқ мамлакатлардаги тушунарсиз “иккинчи даражали” хорижлик футболчилардан кўра, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан футболчиларни олиб келган маъқул, деб ҳисоблайман. Сизлардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп: Ўзбекистонда футбол инфратузилмаси яхши ривожланган, футболга эътибор юқорироқ, ёшларнинг ривожланиши ҳам яхши босқичда.

"Ордабаси"нинг ўтган йилги чемпион бўлган таркиби ҳозирги жамоадан анча кучли эди. Бизда барқарорлик етишмайди, бу асосий муаммолардан бири саналади. Тўғри, ўтган йили жамоани Улуғбек Асанбаев шакллантирганини инобатга олиш лозим. "Ордабаси" мухлисларидан унга салом йўлламоқчиман. У ҳозир Ўзбекистонда ишлаётганидан хабаримиз бор. У чинакам футбол одами.

Афсуски, баъзи кўролмаслар туфайли у клубимизни тарк этишга мажбур бўлди. Менимча, бу раҳбариятнинг катта хатоси. Айнан Асанбаев чемпион таркибни йиғди, ваҳоланки, мавсум бошланишидан олдин жамоада атиги 7-8 киши қолган эди. Кейин Асанбаевдан ёрдам сўрашди ва у юқори сифатга эга жамоа йиғди. Қолаверса, мавсум бошида чемпионлик ҳақида умуман гап-сўз бўлмаганди: аввалига шунчаки қуйи лигага тушиб кетмаслик, Премьер-лигада жон сақлаб қолиш режа қилинганди, аста-секин юқори ва юқорига кўтарилиш ҳақида ўйлай бошланди. Айнан Асанбаевга ўхшаганларни футболга жалб қилиш керак", деди “Texas Fans” ишқибозлар гуруҳи вакиллари.


Николай Егоричев суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика