UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  0 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  0 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  41 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3

"Оқ-тепа" “Хоразм”дан яна устун келди Янгиликлар

"Оқ-тепа" “Хоразм”дан яна устун келди

Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич ўйинларига тайёргарлик кўраётган "Оқ-тепа" куни кеча навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
“Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтган беллашувда жамоанинг рақиби “Хоразм” бўлди. Хабарингиз бор, “Оқ-тепа” бунга қадар бу жамоа билан бир марта ўйнаб кўрган эди. Ўшанда "Оқ-тепа" рақибдан 5:4 ҳисобида устун келганди.

Иккинчи баҳс ҳам голларга бой тарзда ўтди. Аввалги ўйиндан фарқли равишда футболчиларимиз бу сафар ўз иродаларини намойиш қилишди. Сабаби, меҳмонлар танаффусга қадар Валерий Карпенко дарвозасини икки бор ишғол қилишди. Вакилларимиз хоразмликларнинг икки голига бир тўп билан жавоб қайтарди. Жамоамиз сардори Зокир Мирзааҳмедовнинг голи ҳисобни 1:2 кўриниш олишини таъминлади.

Танаффусдан сўнг учрашув сценарийси ўзгариб кетди. Мураббий штаби томонидан амалга оширилган ўзгаришлар мағлубият ғалабага айланишига олиб келди. Захирадан майдонга тушган ҳимоячи Азамат Мамажонов дублга эришди ва ғалабага эришдик.

Назорат учрашуви

“ОҚ-ТЕПА” – “ХОРАЗМ” – 3:2 (1:2)
“Оқ-тепа”:
Валерий Карпенко, Дониёр Усмонов, Вадим Любинский, Жасур Умаров, Алексей Локтионов, Зокир Мирзааҳмедов, Бобур Абдураҳмонов, Илҳом Ражабов, Никита Павленко, Маъруф Аҳмаджонов, Хушнуд Маматов.
Захирадан тушганлар: Максим Криушев, Ислом Йўлдошев, Алишер Алимов, Андрей Шашков, Вадим Ничунаев, Азамат Мамажонов, Аббос Абдуллаев, Сардор Хуршидов, Шоҳруз Норхонов.
Голлар: Зокир Мирзааҳмедов, Азамат Мамажонов (2та).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика