UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  4 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  8 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7

"Олмалиқ": "Терек" билан жанговор дуранг Янгиликлар

"Олмалиқ": "Терек" билан жанговор дуранг

"Олмалиқ" Анталияда ўзининг учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Бу гал Россия премьер лигаси вакили Грозний шаҳрининг "Терек" жамоаси рақиб бўлди.

Ўйин тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, майдонда ҳужумкор футбол намойиш этилди. Рақибдан ҳеч бир жабҳада қолишмаган "Олмалиқ" футболчилари анча фаол ўйин кўрсатишди. Жамоа ҳужумларидан бири самарасиз якунланган ҳолатда "Терек" футболчилари тезкор қарши ҳужумда гол уришга эришишди. Бу 42-дақиқага тўғри келди.

Иккинчи таймда ҳам ҳужумкорлик дастлабки таймдан кам бўлмади. 54-дақиқада Камолиддин Мурзоев рақиб хатосини гол билан жазолади. Баҳснинг 70-дақиқасида рақибимиз яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан икки дақиқа ўтиб жамоамиз ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолган "Терек" аъзоси майдондан четлатилди. Келишувга кўра майдондан ҳайдалган футболчи ўрнига захирадан бошқа футболчи "Терек" сафини тўлдирди. Ҳисобда ортда қола бошлаган "Олмалиқ" ҳужумкорликни оширди. Бу ўйиннинг сўнгги дақиқасида Жаҳонгир Абдумўминов томонидан урилган гол билан якун топди. Якуний ҳисоб - 2:2.

Вазиятлар бўйича рақибдан бироз устунликка эришган жамоа футболчилари ўйиндан-ўйинга ҳамжиҳатлик ва шиддаткорликни оширишмоқда.

Ўйинда "Олмалиқ" шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя этишди.

"Олмалиқ": Темур Ғаниев, Саламат Қутибоев, Евгений Гоголь, Адриан Кашкавал, Ислом Иномов, Шавкат Саломов (Диёр Туропов, 46), Жаҳонгир Абдумўминов, Ғулом Ўрунов, Арслонмурод Омонов, Камолиддин Мурзоев (Азамат Исроилов, 75), Неманья Йованович.

Жамоа 1 мартга қадар Анталияда яна иккита назорат ўйини ўтказади. Навбатдаги ўйинлар санаси ва рақиблар ҳақида кейинроқ сайтимиз орқали хабар берамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика