UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  3 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  20 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  18 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  41

Олий лигада ўйнамай легионерга айланган Ҳусниддин Ғофуровни табриклаймиз Янгиликлар

Олий лигада ўйнамай легионерга айланган Ҳусниддин Ғофуровни табриклаймиз

Бугун "Сурхон" жамоасининг тажрибали футболчиси Ҳусниддин Ғофуров таваллуд кунини нишонламоқда.

Куни кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф олган  Ҳусниддин Ғофуров 26 ёшини қарши оляпти. Фарғоналик футболчи жорий мавсум бошида "Сурхон" жамоасининг аъзосига айланди. Бугунга келиб у жамоасининг ғалабаларида муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Қаҳрамонимиз футболга кириб келиши ва илк жамоаси ҳақида қуйидагича сўзлайди.

"Мактабда таҳсил олаётган пайтимдаёқ миллионлар ўйинига меҳрим тушиб қолган. Олтиариқдаги 38-мактабда ўқиб юрган кезларим жисмоний тарбия фанидан дарс берган Маҳмуд ака қўл остида машғулот ўтказардим. Ҳозир ҳам Олтиариққа борсам, албатта у киши билан кўришиб қайтаман. Кейин Фарғона футбол мактаб-интернатига ўтганман. Бу ерда мураббийлар Дурбек ва Равшан акалар қўл остида ўйнаганман. Кейин Фарғона вилояти иккинчи лигасида тўп тепдим. Хушбек Қосимов ва Баҳром ака жамоасида фаолият олиб бордим. Ўйинларимни кузатгач бир нечта клублардан таклифлар бўлди. Улар орасидан ўзим учун энг маъқули "НБУ-Осиё"ни танладим. Ўзимни биринчи лигада кўрсата олсам, янада кучли жамоаларга ўтиш имконияти пайдо бўлишини ўйлаганман. Мухтор Қурбонов бошчилигидаги "банкирлар" сафида бир мавсум тўп тепдим"


Эътиборга молик жиҳати шундаки, Ҳусниддин Ғофуров олий лигада ўйнамай туриб, биринчи лига клубидан легионерга айланган кам сонли футболчилар сирасига киради. Қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнайдиган Ғофуров профессионал фаолиятини ўзи айтгандек 2012 йили "NBU-Осиё" жамоасида бошлаган. 2014 йил Сербиянинг "Явор" клуби билан шартнома имзолаб, тўрт йил давомида шу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Кейин яна бир йил Сербиянинг бошқа бир клуби "Младост"да тўп тепган. 2018 йилги мавсумни тўлиқ "Локомотив" сафида ўтказди ва Ўзбекистон чемпиони бўлди. 

Унинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебюти 2014 йилга тўғри келади. Ўшанда бош мураббий Миржалол Қосимов 20 ёшни қарши олиш арафасида турган Ҳусниддин Ғофуровни таклиф қилади ва Олмалиқ шаҳрида ўтказилган Уммон терма жамоасига қарши учрашувда ишонч билдиради. У илк чақирувдаёқ асосий таркибда майдонга тушганди. Шундан сўнг уни Олимпия терма жамоамиз бош Самвел Бабаян 2016 йил Қатар мезбонлигидаги Осиё чемпионатига олиб боради ва Жанубий Кореяга қарши учрашувда имконият беради. 

Сайтимиз ходимлари номидан Ҳусниддин Ғофуровга соғлик ва саломатлик, фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз!



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика