UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  44 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  1 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7

Олий лига. "Бунёдкор" уч йиллик танаффусдан сўнг Фарғонада ғалаба қозонди Янгиликлар

Олий лига. "Бунёдкор" уч йиллик танаффусдан сўнг Фарғонада ғалаба қозонди

Теглар :  НефтчиБунёдкор
Бугун олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Бунёдкор» (Тошкент) 1:2
16 апрель 2017. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.

Голлар: Достонбек Ҳамдамов 48, - 0:1. Абдураҳмон Абдулҳақов 50, - 1:1. Дилшодбек Аҳмадалиев 76, - 1:2.

"Нефтчи": Ўткир Юсупов, Сергей Концевой, Акрам Баҳриддинов (Отабек Исроилов, 50), Умид Қодиров, Шерзод Ҳакимов, Жавоҳир Расулов (Мўйдин Мамазулумов, 77), Дилёрбек Эрматов (Аббосбек Махсталиев, 62), Муҳсин Убайдуллаев, Фурқатжон Ҳасанбоев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Дмитрий Комаровский
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳамза Каримов, Бахтиёр Ёқубов, Никита Павленко

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Шаҳзодбек Нурматов (Вадим Чемиртан, 67), Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Сардор Азимов, 86), Дилшодбек Аҳмадалиев, Даврон Умиров, Отабек Шукуров, Хуршид Ғиёсов
Захира: Дилшод Ҳамроев, Жавлон Мирабдуллаев, Душан Мичич, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Эсонқулов

Огоҳлантиришлар: Дилёрбек Эрматов 13, Сергей Концевой 79.


 



ЯНГИЛАШ

Ўйин соат 17:00да бошланди.

2-дақиқада "Бунёдкор" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Бироқ иккига бир вазиятда Шомуродов тўпни Нурматовга аниқ етказиб беролмади.

6-дақиқада  "Бунёдкор" кўпчилик бўлиб комбинацион ҳужум уюштирди. Бироқ сўнгги паллада "Нефтчи" ҳимоячилари тўпни бурчакка чиқариб юборишди.

9-дақиқада Тўхтасиновнинг ақлли пасидан сўнг Шомуродов ўткир бурчакда қулай вазиятга чиқди. Дарвоза томон йўлланган зарбани ҳимоячи қайтарди.

11-дақиқада Юсупов дарвозадан туриб битта пас билан Ҳакимовни қулай вазиятга чиқарди. Шерзод майдонга сирпаниб тушиб, имкониятни йўққа чиқарди.

13-дақиқада Тўхтасиновни очиқчасига туртиб, йиқитгани учун Дилёрбек Эрматовга сариқ карточка кўрсатилди.

18-дақиқада Шукуров-Шомуродов комбинациясига Нурматов якуний нуқтани қўйди. Бироқ Шаҳзодбекнинг зарбасини Юсупов майдон ташқарисига чиқариб юборди

21-дақиқада "Бунёдкор" яна чиройли комбинация ташкил этди. Нурматов ўта қулай вазтияга чиққанди. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди.

29-дақиқада "Бунёдкор"нинг голи инобатга олинмади. Қанот ҳаками байроқчасини кўтарди ва ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди.

31-дақиқада  Ҳамдамов оширган тўпни Нурматов 5-6 метрлардан тўппа-тўғри дарвозабоннинг қўлига тепди.

34-дақиқада  Нурматовда яна бир имконият. Бу сафар Шаҳзодбекнинг зарбаси кучли чиқмади. Натижада Юсупов тўпни осонлик билан ушлаб олди.

35-дақиқада Шомуродовнинг зарбаси... бу сафар тўп устунга тегиб қайтди.

44-дақиқада "Нефтчи"дан хавфли ҳужум. Комаровскийнинг якуни йзарбаси йўлига Ашурматов тўғаноқ бўлди.

45.  Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45+1' - Ҳамдамовнинг кучли зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб қайтди.

Биринчи тайм тугади.


46. Иккинчи бўлим бошланди.

48. ГООЛ! Чамаси 18 метрлардан белгиланган жарима зарбасидан Достонбек Ҳамдамов унумли фойдаланиб, ҳисобни очди - 1:0.

50. ГООЛ! Ҳисоб тенглашди! Абдураҳмон Абдулҳақов гол урди - 1:1.

50' - "Нефтчи" таркибида ЎЗГАРИШ: Акрамжон Баҳриддинов ўрнига Отабек Исроилов майдонга тушди.

52' - Шомуродов-Ҳамдамов комбинациясидан сўнг Тўхтасинов дарвозага зарба берди. Юсупов қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.

56' - Умиров узатган тўпни Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.

62' - "Нефтчи" таркибида ЎЗГАРИШ: Дилёрбек Эрматов ўрнига Аббосбек Махсталиев майдонга тушди.

67' - "Бунёдкор" таркибида ЎЗГАРИШ: Шаҳзодбек Нурматов ўрнига Вадим Чемиртан майдонга тушди.

74' - Бугунги учрашувни стадионда бевосита 2985 нафар томошабин кузатиб бормоқда.

76. ГООЛ! Дилшодбек Аҳмадалиев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва чап оёғида дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди - 1:2.

77. "Нефтчи" таркибида ЎЗГАРИШ: Жавоҳирбек Расулов ўрнига Мўйдин Мамазулумов тушди

77' - Қарши ҳужум. 2га 1. Шомуродов тўпни Чемиртанга узатди. Вадим бўм-бўш дарвозани ишғол қилолмади.

79' - Чемиртанни қўполлик билан тўхтатгани учун Концевой огоҳлантирилди.

80' - Ғиёсов, Чемиртан, Шомуродов жуда қулай имкониятдан фойдалана олишолмади.

82' - Шерзод Ҳакимов зарба берадиган вазиятга чиқди ва тўпни дарвоза томон куч билан тепди. Ноаниқ.

86' - "Бунёдкор" таркибида ЎЗГАРИШ: Нурилло Тўхтасинов ўрнига Сардорбек Азимов майдонга тушди.

90+3' - "Бунёдкор" таркибида ЎЗГАРИШ: Элдор Шомуродов ўрнига Жавоҳир Эсонқулов майдонга тушди.




ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика