UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53"Барселона" Бруно Гимараэшни сотиб олмоқчи  1 17:22"Манчестер Юнайтед" мухлислари буни кўрмагани яхши  3 16:49"Пахтакор" бош мураббийи: "Бизни яхши даражадаги рақиб билан кескин ўйин кутмоқда"  8 16:28"Андижон" ўртоқлик учрашувида Конференция лигаси иштирокчисига имкониятни бой берди  2 15:59Роналду: "Килианнинг ўрнида бўлганимда, Криштианудек ўйнаган бўлардим"   14 15:08"Локомотив" назорат учрашувида "Динамо"дан устун келди  0 14:40Санчо Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди  5 14:28ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди?  0 14:11"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди  1 13:23"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи  0 12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  8 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  5 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   17 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  7

Олий лига. 7-тур. "Навбаҳор" 10 киши бўлиб "Обод"дан устун келди Янгиликлар

Олий лига. 7-тур. "Навбаҳор" 10 киши бўлиб "Обод"дан устун келди

Теглар :  НавбаҳорОбод
Наманганда "Навбаҳор" клуби "Обод"ни таслим қилди.
Намангандаги ўйиннинг 25-дақиқасида Аъзам Алиевга нисбатан жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилгани учун пенальти белгиланди. 11 метрли жарима тўпини Акрам Баҳритдинов аниқ амалга оширди - 1:0.

31-дақиқада Анвар Ражабовнинг бурчакдан узатган тўпини Дилшод Жабборов боши билан дарвозага йўллади - 2:0. Биринчи бўлим охирида Павел Соломин 17 метрлардан бурама зарба йўллаб ҳисобни қисқартирди - 2:1.

57-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Обид Жўрабоев иккинчи бор сариқ карточка олиб майдонни барвақт тарк этди. 10 киши бўлиб қолган "лочинлар" ғалабали ҳисобни сақлаб қолишди.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Обод» (Тошкент) 2:1
30 апрель 2016. Наманган. "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Голлар: Акрам Баҳритдинов 26 пенальти, - 1:0 (Аъзам Алиев). Дилшод Жабборов 31, - 2:0 (Анвар Ражабов). Павел Соломин 43, - 2:1.

"Навбаҳор": 25. Акмал Ортиқов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов (С), 15. Обид Жўрабоев, 18. Анвар Ражабов (70. Алибобо Раҳматуллаев, 60), 21. Аъзам Алиев, 22. Сардор Азимов (8. Санжар Асқаралиев, 80), 29. Игорь Голбан, 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пишур (11. Мўйдин Мамазулумов, 66).
Захира: 12. Александр Корнийчук, 2. Ҳасан Асқаров, 4. Хайрулло Каримов, 13. Хюнйеон Чой.

“Обод”: 91. Даврон Жўрақулов, 3. Илҳом Комилов, 4. Хуршид Ғиёсов, 6. Шерзод Жалилов (22. Ислом Исмоилов, 63), 7. Жавоҳир Қаҳрамонов (13. Умид Матмусаев, 65), 8. Дониёр Ҳасанов (С), 9. Павел Соломин, 11. Шоҳруз Норхонов, 14. Акбар Хўжаев, 20. Алишер Мирзаев (10. Алишер Азизов, 74), 23. Жавлон Искандаров.
Захира: 12. Дилшод Ҳамроев, 15. Санжар Баратов, 19. Аббос Икромов, 24. Владислав Нуриев.

Огоҳлантиришлар: Аъзам Алиев 19, Обид Жўрабоев 35, Шерзод Жалилов 48, Дониёр Ҳасанов 54, Умид Матмусаев 72, Хуршид Ғиёсов 86, Санжар Асқаралиев 90+1.

Четлатиш: Обид Жўраев 57 (2СК)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика