Оливье Жиру Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кирди

23 мар 2019, 07:45
Футболчи кеча Молдова дарвозасига гол уришга эришди.

Бу Жиру учун терма жамоа либосидаги 34-гол бўлди. Натижада у Давид Трезеге билан тенглашиб, Франция терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган футболчилар учлигига кирди. Трезеге ва Жирудан олдинда Мишель Платини (41) ва Тьерри Анри (51) бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Jean