UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  7 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  2 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  46 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  5

Олимпиадада иштирок этадиган футболчиларнинг ёши ўзгартирилди Янгиликлар

Олимпиадада иштирок этадиган футболчиларнинг ёши ўзгартирилди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари 2021 йилга кўчирилганлиги муносабати билан эркаклар ўртасида олимпия футбол турнири иштирокчиларининг энг катта ёшини ўзгартиришга қарор қилди.

ФИФА қоидалари бўйича олимпия терма жамоалари аъзоларининг энг катта ёши анъанага кўра 23 ёш деб белгилаган. Олимпия ўйинлари бир йилга сурилиши муносабати билан бу ёш эндиликда 24 ёш деб белгиланган.

Маълумки, Халқаро олимпия қўмитаси Токиодаги Олимпия ўйинларини 2021 йилга кўчирди. Токио губернатори Юрико Коикэ ушбу мусобақлар “Токио-2020” номини сақлаб қолиши тўғрисида баёнот берган. 2021 йилди Токио Олимпиадаси 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтиши белгиланди.

Токио Олимпиадасининг футбол бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақаларида 16 жамоа иштирок этади. Ҳозирги пайтда ушбу турнирда иштирок этадиган 14 жамоа – Бразилия, Аргентина, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Австралия, Германия, Франция, Испания, Руминия, Янги Зеландия, Миср, Кот-д’Ивуар ва Жанубий Африка Республикаси аниқланган. Яна икки жамоа Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари (КОНКАКАФ) зонасида аниқланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика