Олим Шокиров "Пахтакор" футбол академияси директори этиб тайинланди
12 янв 2022 18:50
Янгиликлар
Олим Шокиров "Пахтакор" футбол академияси директори этиб тайинланди
Узоқ йиллардан буён "Пахтакор" академияси тизимида меҳнат қилиб келаётган Олим Шокиров энди академияга раҳбарлик қилади.
Кўп йиллардан бери "Пахтакор" футбол академиясида мураббий сифатида фаолият олиб борган мутахассис ўзининг самарали иш олиб бориши билан эътиборга тушган. Клуб раҳбариятининг қарорига кўра, Олим Шокиров эндиликда бутун академия тизимининг янада яхшироқ фаолият кўрсатиши мақсадида ишлайди. Академия директори сифатида Шокиров аллақачон мураббийлар билан учрашиб, ўйин услуби ва бошқа жиҳатлар борасида ҳамкасблари билан фикр алмашди.
Бунгача ушбу лавозимда меҳнат қилган Ислом Аҳмедовга миннатдорчилик билдирилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар