

- Бу биз қила оладиган спектакль бўлади. Бизда ўтган мавсум "Манчестер Сити" ва ПСЖ жамоаларига қарши катта ўйинлар бўлган эди. Энди эса ортга назар ташлаган ҳолда, "Ҳа, биз буни амалга ошира оламиз" дейишим мумкин.
Биз "Олд Траффорд"да "Ливерпуль" билан икки бор дуранг ўйнадик. Биз уларга қарши ўйнашимиз мумкин бўлган бир нечта вариантлар бор.
"Энфилд"да нимадир қила олиш учун қўшимча даража бўлиши керак. Бу оддий жой эмас. У ерга бориб, обрўйимизни намойиш этишимиз ва қўлимиздан келган барча нарсани қилишимиз керак", - дейди Сульшер.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.



