UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  0 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  26 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28

ОК-2015. Саудия Арабистони ва Хитойга қарши тўртинчи марта Янгиликлар

ОК-2015. Саудия Арабистони ва Хитойга қарши тўртинчи марта

Бугун Сиднейда Осиё Кубоги-2015 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР каби жамоалар билан "B" гуруҳидан ўрин олди.

Бу жамоаларга қарши Осиё Кубоги финал босқичларида неччи марта тўқнаш келганимиз кўпчиликка қизиқ бўлса керак.

Саудия Арабистони 9-марта Осиё Кубогида иштирок этади. Ўзбекистон бу жамоага қарши қитъа чемпионати финалларида уч бор тўқнаш келган. 2000 йилги ОК гуруҳ босқичида 0:5 ва 2007 йилги ОК чорак финалида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. 2004 йилдаги Осиё Кубоги гуруҳ босқичида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз.

Хитой 11-марта Осиё Кубогида қатнашади. Ўзбекистон бу жамоага қарши ОК финал босқичларида уч бор тўқнаш келган. 1996 йилда 2:0 ҳисобида, 2007 йилда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. 2011 йилги Осиё Кубогида 2:2 ҳисоби қайд этилган.

КХДР терма жамоаси 4-бор Осиё Кубоги финал босқичида қатнашади. Ўзбекистон бу жамоа билан қитъа чемпионати финалида умуман ўйнамаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика