

Қатарда ўтадиган Осиё кубоги мусобақасида Осиё футбол конфедерацияси делегацияси таркибида фаолият олиб бориш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг бир қатор мутахассислари чақирув олди. Хусусан:
➖ Мусобақалар ва тадбирлар ўтказиш бўлими бошлиғи Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов — Мусобақа бош офисида аккредитациядан ўтказиш бўйича координатор;

➖ Мусобақалар ва тадбирлар ўтказиш бўлими бошлиғи ўринбосари Ёқубжон Сохибов — “Жассим бин Ҳамад” стадионида маркетинг масалалари бўйича менежер;

➖ Мусобақалар ва тадбирлар ўтказиш бўлими мутахассиси Санжар Ҳайдаров — стадионларда ахборот-кўнгилочар тизими координатори;

➖ Маркетинг ва медиа бўлими мутахассиси Ислом Рўзиев — ОФК расмий фотосуратчиси сифатида фаолият олиб боради.




