

Чемпионатга энг ёш таркиб билан Индонезия терма жамоаси келган. Жамоанинг ўртача ёши тахминан 24.33 ёшни ташкил қилади. Қўшниларимиз Тожикистон (24.62 ёш) иккинчи ва Қирғизистон (24.99 ёш) билан учинчи ўриндан жой олишган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўртача ёши 26.39 ёшни ташкил қилди. Жамоамиз чемпионатда иштирок этаётган жамоалар орасида энг ёш саккизинчи ўриндан жой олишган.
Турнирга “энг қари” жамоа сифатида эса ливанликлар келган. Уларнинг ўртача ёши 29.76 ёшни ташкил қилади.




