UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  0 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  9 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  17 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  23 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3

ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади Янгиликлар

ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конгресси ўтказилиши тўғрисида.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Уставига мувофиқ, 2025 йил 22 февраль куни ЎФА президентлигига сайлов бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 20 январь куни ЎФА томонидан ўз аъзоларига ушбу лавозимга номзодлар бўйича ўз таклифларини юборишларини сўраб мурожаат қилинган. ЎФА расмий электрон почтасига келиб тушган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар ЎФА Сайлов қўмитаси томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Устави ва Сайлов кодексига мувофиқ текширилиб, ЎФА Уставининг 30-моддасига асосан, Конгрессдан 30 кун олдин ЎФА Котибиятига тақдим этилди.

ЎФА Уставининг 33-моддасига кўра, ЎФА аъзолари навбатдан ташқари сайлов Конгрессининг ўтказилиш жойи ва кун тартиби тўғрисида Конгресс ўтказилишидан камида 10 кун олдин хабардор қилиниши лозим. Шу муносабат билан, Конгресснинг ўтказилиш жойи ва кун тартиби 2025 йил 12 февраль куни барча аъзоларга етказилиши белгиланган.

Шунингдек, ЎФА Сайлов кодексининг 11-моддасида номзодларнинг расмий рўйхати тўғрисидаги маълумотлар матбуотда ҳам эълон қилиниши зарурлиги келтирилган бўлиб, ЎФА аъзолари томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Қурбонов Баҳодир Низомович номзоди илгари сурилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси навбатдан ташқари сайлов Конгресси 2025 йилнинг 22 февраль куни ЎФА биносида бўлиб ўтиши маълум қилинади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика