UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  25 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

ЎФА энг яхшилар қаторига нега Жасур Яхшибоевни қўшмади? Янгиликлар

ЎФА энг яхшилар қаторига нега Жасур Яхшибоевни қўшмади?

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2020 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.

Қизиғи шундаки, номзодлар орасида Беларусь чемпионатида тўп тепаётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев йўқ. Шу ўринда энг яхши бўлишга номзодларни келтириб ўтсак: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Элдор Шомуродов ("Женоа"), Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") ва Ойбек Бозоров ("Насаф"). 

Албатта, бизнинг рўйхатда номи келтирилган фтуболчиларга эътирозимиз йўқ, чунки улар ҳам бу мавсум кўп меҳнат қилишди. Бироқ Жасур Яхшибоев ҳам рўйхатдан жой олишга ҳақли эди.

Нима учун? Биринчидан, Яхшибоев йил бошида "Энергетик-БГУ" сафига йўл олиб, бир давра ушбу жамоада ҳаракат қилди ва биринчи давранинг энг яхши тўпурари бўлди. Ўшандаёқ у ҳақда беларуслик журналистлар Жасур - ҳақиқий топилма, у - кашфиёт деб ёза бошлашди. 

Иккинчи даврада ўз жамоасини алмаштириб, Солигорскнинг "Шахтёр" клубига ўтган Яхшибоев якунда мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, тўпурарлар пойгасида 16та гол билан иккинчи бўлди. 

Бизнингча, унинг УЕФАга аъзо мамлакатда чемпион бўлгани ҳамда тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллаганиёқ Ўзбекистонда энг яхшилардан бири бўлишга асос бўла олади. Қолаверса йил якунида Беларусь футбол федерацияси томонидан айнан Жасур Яхшибоев энг фойдали футболчи деб топилди. 

Бу ўринда яна бир масала бор. Эсингиздами, карантин жуда авжига чиққан бир пайтда ҳеч қаерда футбол ўйналмаётганди. Лекин биргина Беларусда чемпионат давом этди ва ҳаммамиз фақат Яхшибоевни кузатишга ўтдик. Буни ҳам ёддан чиқармаслик зарур.

Хуллас, мана шу сабаблар туфайли ҳам Яхшибоев ЎФА томонидан эътироф этилишга лойиқ эди, ҳар ҳолда у Шомуродов ва рўйхатдаги бошқалардан кам меҳнат қилгани йўқ. 

Рейтинг: +53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика