UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  154 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  3 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  20 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

Одилбек Абдумажидов: “Қозоғистон чемпионатида легионерларга аҳамият қаратиларкан” Янгиликлар

Одилбек Абдумажидов: “Қозоғистон чемпионатида легионерларга аҳамият қаратиларкан”

Мавсум бошида Қозоғистоннинг “Ордабаси” клубига кўчиб ўтган ҳимоячи Одилбек Абдумажидов қисқа фурсат ичида асосий таркиб аъзосига айланди.

Хўш, 20 ёшидаёқ легионер мақомини олган Абдумажидов янги жамоага мослашиб кета олдими? Буни унинг фикрларида билиш мумкин.

“Секин-аста Қозоғистон чемпионатига ҳам мослашиб боряпман. Тўғри, тўлиқ мослашиб кетдим дея олмайман. Чунки янги муҳит, бу ерда биринчи маротаба ўйнаяпман. Ўйинга-ўйинга барчаси яхши бўлмоқда. 

Худога шукр, бош мураббийнинг муносабати жуда яхши. Ишонч билдирмоқда. Мен ҳам унинг ишончларини оқлаш учун майдонда боримни бериб ўйнамоқдаман. 

Қозоғистон чемпионатига келсак, бу ерда ҳар бир жамоанинг кучи бир-бирига жуда яқин экан. Айрим жамоалар сафида кучли легионерлар бор. Улар баъзида ўйин тақдирини ўзлари ҳал қилишади. Шу сабабли клублар хорижлик ижрочиларга катта эътибор қаратишаркан. Чиндан ҳам чемпионат ёмон эмас. Асосийси, курашларга бой ва муросасиз кечаркан. Бу эса ўсишга янада туртки бўлади”, - дея сўзларини якунлади Абдумажидов.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика