UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  91 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2

Одил Аҳмедов «Қатарга урган голим ҳаётимни ўзгатириб юборди» Янгиликлар

Одил Аҳмедов «Қатарга урган голим ҳаётимни ўзгатириб юборди»

Ҳар қандай йирик турнир пайтида унда иштирок этаётган терма жамоаларнинг етакчи футолчиларига журналистлар томонидан катта қизиқиш бўлиши табиий. Шундай вазиятларда улар футболчилардан интервью олишга шошиладилар.
Осиё Кубоги-2015 баҳслари пайтида ОАВ Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига ҳам катта эътибор қаратиб улардан интервью олишга ҳаракат қилмоқдалар. Футболчилар ҳам ўз навбатида журналистларга нисбатан ҳурмат юзасидан интервью беришга қаршилик қилмаяптилар. КХДР терма жамоасига қарши ўйин олдидан маҳаллий журналистлар Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Одил Аҳмедовдан интервью олишди. Қуйида ушбу интервьюни тўлиғича ўқишингиз мумкин.

-Одил, тўрт йил олдин Қатарда ўтказилган Осиё Кубоги баҳсларида мусобақанинг илк голини киритган эдингиз. Ўша гол жуда чиройли бўлган эди. Ўша урган голингизни ҳозир эслай оласизми ва умуман у сиз учун қандай аҳамияга эга?
- Албатта эслайман. Ўша гол Қатардаги мусобақа давомида яна ҳам яхшироқ ўйнашга ва ўз кучимга бўлган ишончни ортишига сабабчи бўлган эди. Қолаверса, ушбу гол менинг хаётимни ўзгартириб юборди. Ўша голдан сўнг кўпгина жамоалардан менга таклиф тушди. Якунда эса Россия Чемпионатига йўл олдим.

- Ўша урган голингизни Йон Арне Риисенинг голига ўхшатишади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Бу ҳақда сиздан энди эшитдим. Шундай бўлса ҳам, Риисега ўхшаган кучли футболчиларга қиёслашлари ёқимли. Бу менга қўшимча куч бериши мумкин.

- Худди шундай голни сиздан КХДРга қарши ўйинда кутсак бўладими?
- (Кулади). Агар менда рақиб дарвозасига гол уриш учун қулай имконият бўлса, албатта ундан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Эртага шундай вазият бўлиб қолса гол уришга ҳаракат қиламан, аммо худди шундай гол бўлади деб ваъда бера олмайман. Буни уддалаш жуда қийин. Асосийси - жамоа ғалабаси. Ким гол уришини эса фарқи йўқ, жамоа манфаати биринчи ўринда бўлиши керак.

- Айтингчи, узоқ масофалардан зарба беришни машқ қиляпсизми?
- Менинг позициямда ўйнайдиган футболчи яқин масофалардан ҳам, узоқ масофалардан ҳам зарба беришга тайёр бўлиши керак. Умуман, мен ҳам дарвоза томонга зарба беришни хуш кўраман.

- Ўзбекистон терма жамоаси Австралиядаги мусобақада ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Биз камида Қатардаги натижамизни яхшилашни истаймиз. Ҳозирда гуруҳ босқичи ўйинлари ҳақида кўпроқ ўйлашимиз керак.Ундан кейинги босқичдаги ҳар бир ўйин эса финалга тенг бўлади.

- Агар Ўзбекистон Осиё Кубогида ғалаба қозона олса, бу сиз учун қандай аҳамиятга эга бўлади?
- Биз буни жуда истаймиз. Терма жамоа эса, ушбу орзуга эришиш учун бор кучини ишга солади. Осиё Кубогини ютишни албатта ҳамма истайди. Бу Осиё қитъасида тўп сурадиган ҳар қандай футболчи учун шараф. Биз бу турнирда ғалаба қозона олсак, бу Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси учун байрам бўлар эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика