UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   0 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   10 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  19 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0

Одил Аҳмедов “Навбаҳор”нинг етакчи мавқега қайтишига ҳисса қўшиш ниятида Янгиликлар

Одил Аҳмедов “Навбаҳор”нинг етакчи мавқега қайтишига ҳисса қўшиш ниятида

Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Шокиржанович Абдураззақов бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовни қабул қилди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, мулоқот аввалида вилоят раҳбари Одил Аҳмедовга отаси Олимжон Аҳмедовнинг бевақт вафоти муносабати билан яна бир бор ҳамдардлик билдирди.

  Суҳбат давомида Наманганда футбол, хусусан, болалар футболини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. “Навбаҳор” футбол клубининг янги стратегияси муҳокама қилинди.

Асосий эътибор маҳоратли ёшларга қаратилади. Биз наманганлик иқтидорли, ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаймиз, инвестицияни маҳаллий футболчиларни етиштириб чиқариш учун йўналтирамиз, — деди вилоят ҳокими.

Одил Аҳмедов мулоқот чоғида Наманганда футбол ривожи, “Навбаҳор” жамоасининг етакчи мавқега қайтиши учун бор куч-ғайрати ва тажрибасини сарфлашга тайёр эканлигини билдирди.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика