UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  4 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  9 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11

Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди Янгиликлар

Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди

Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубогига меҳмон сифатида таклиф этилган футбол афсонаси Роберто Карлос матбуот анжуманида иштирок этди.

Савол: Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ сардори Одил Аҳмедов билан “Анжи”да бирга ўйнагансиз. Ўша даврлардан қандай умумий хотиралар қолган?


Роберто Карлос: - Илиқ хотираларни ёдга туширган саволингиз учун катта раҳмат. Одил Аҳмедов жамоамизга келган пайтдаёқ унинг салоҳиятига амин бўлганман. Майдонни кўра билиши, ўйинни ўқиши, ташкил этиш қобилияти ва аниқ тўп узатишлари билан юқори даражадаги футболчи эканлигини исботлаган. Одил билан бирга тўп тепиш мен учун шараф бўлган. Одил билан яхши дўст, ўртоқ булиб қолганмиз. Кеча футзал учрашувини биргаликда ўтириб, томоша қилдик. У билан яна дийдорлашганимдан хурсандман.

Суперкубокка таклиф боис Ўзбекистонга келдим. Мамлакатингиз футболининг жуда тез, жадал ўсаётганини ўз кўзим билан кўрдим. Барчангизни Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклайман. Бизни Тошкентга, ажойиб тадбирга таклиф этганликлари учун ЎФФ раҳбариятига миннатдорлигимни билдираман.


Савол: - Хаби Алонсо бошчилигида “Реал” қанчалик юксак натижаларни қайд эта олади?


Роберто Карлос: - Мен “Реал”нинг фахрий элчисиман. Кўп маълумот бера олмайман. “Реал” катта клуб. Ҳамиша юксак марраларни кўзлаб, улкан мақсад сари ҳаракат қилади. Бу жамоага ҳар бир мутахассис ҳар томонлама тайёр бўлиб келади. Хаби Алонсода ҳам катта иштиёқ бор. Биз уни қўллаб қувватлаймиз. Унга ишонамиз.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

+1   
27 авг 20:50:49
dessi anvar
супер голи билан Фабиан Бартезни тешиб қўйган мана шу Карлос бўлади
   
28 авг 00:45:52
spy
Легенда
   
27 авг 22:39:10
аИа
Одил Ахмедрв билан уйнаш Роберто Ксрлос учун шараф экан
Жуда кулнули гап
Тескариси эмасми Карлос ака камтаринлик хам эви биланда
   
27 авг 20:46:22
Mekhriddin
Роберто Карлос
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика