UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54АПЛ. "Челси", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 18:32U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23 0:0 (матнли трансляция)  91 18:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" 1:0 (матнли трансляция)  8 18:05"Истанбул Башакшехир" — "Фатиҳ Карагюмрюк"  0 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  1 17:03"Реал" — "Леванте". Таркиблар маълум  5 16:16"Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  16 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  3 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  4 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3

Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди" Янгиликлар

Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"

"Андижон" клуби қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Куни кеча ҳимоячи Одил Абдумажидов расман "бургутлар" аъзоси сифатида таништирилди. Шундан сўнг клуб матбуот хизмати бу футболчи билан суҳбатлашди.

- Одил, "Андижон" клубига ўтганингиз билан табриклайман! Бу қандай юз берди?

- Табрик учун катта раҳмат. 3-4 та таклифлар бўлаётганди. Ўзимизни чемпионатдан ҳам, хориждан ҳам қизиқишлар бор эди. Шуларни кўриб чиқаётгандим. Кейин Самвел Вячеславович чақирди ва биз кўришдик. Мақсад ва барчасини тушунтирганидан кейин "Андижон"га ўтишга қарор қилдим. Бу таклиф менга маъқул келди. 

- Катта футболга Андижонда қадам қўйгансиз ва сиз уйингизга қайтдингиз. Бу сиз учун нимани билдиради?

- Ўзим туғилиб ўсган жой. Ота-онам, яқинларим ҳаммаси шу ерда. Барибир Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди. Масъулияти ҳам бошқача бўлади. Ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман. 

- Янги мавсумда жамоанинг мақсади катта. Сиз эса унинг бир бўлагига айланяпсиз. Масъулият юки оғирлик қилмайдими?

- Ҳеч қанақа оғирлик қилмайди. Аксинча масъулият қанча юқори бўлса, футболчи ўсиб бораверади. Бу ўсишимга катта ёрдам беради деб ўйлайман. Анчадан бери футбол ўйнайман. Ҳар хил жойларда ўйнадим. Барчаси жойида бўлади. 

- Бу йил "Турон"да ва кейин "Шўртан"да ўйнадингиз. Лекин "Шўртан" лигани тарк этди. Шундай экан, ортда қолган мавсум ҳақида нима дея оласиз?

- Қийин ўтди дея олмайман. Футболда ҳар хил ҳолатлар бўлади. "Шўртан"га келган пайтимда жамоа охирги ўринда эди. Жамоани олиб қолиш учун ўзимга максимал мақсад қўйганман ва бунинг учун ҳаракат қилдим. Бу — футбол. Биз қўлимиздан келганича сабабини қилдик. Насиб қилмади. Лекин кўп нарса олдим ва ўргандим деб бемалол айта оламан. 

-  "Андижон" клубидаги ўзгаришларни сиз ҳам диққат билан кузатиб боряпсизми? Фикрингиз қандай?

- Албатта, кузатиб боряпман. Мураббий жамоани максимал кучайтириш ва ўз тактикасига тўғри келадиган савияли ўйинчиларни олиш ҳаракатида. Яхши футболчилар олиняпти ва ҳаммаси яхши бўлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
01 янв 12:57:55
Каримов
Чемпионки насиб килсин
   
29 дек 18:08:53
NEWS 24
Xadeb oraaga emas oldinga xam oynashni organilar yaxshi darvozabon bolmasa jamoa ronaldu kelsa xam top otqazaveradi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика